Хабарлар

Самарқанд Давлат Университетининг 2019-2020 ўқув йили битирувчиларининг ишга тақсимлаш ҳақидаги Т А Қ Д И М О Т И

21-05-2020 15:49   25

2020 йил 21 май куни Самарқанд давлат университети ректори профессор Р.И.Халмурадов раҳбарлигида "2019-2020 ўқув йили битирувчиларининг  ишга тақсимлаш” мавзусида "Zoom" дастури орқали видеомулоқот ўтказилди. Унда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида Самарқанд давлат университетининг жорий йилги битирувчиларини иш билан таъминлашдаги ҳамкорлик масаласи муҳокама қилинди.

«Оилам билан бирмиз, коронавирусни енгамиз»

18-04-2020 09:54   76

Вилоят мактабгача таълим бошкармасининг ташаббуси билан туман мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида Онлайн тарзда «Оилам билан бирмиз, коронавирусни енгамиз» мавзусида расм чизиш танловининг вилоят боскичи иштирокчилари ижодидан лавхалар

Туманда тарбияланувчиларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш юзасидан семинар ташкил этилди

06-03-2020 12:05   87

Иштихон туман мактабгача таълим бўлим тасарруфидаги 5-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида  коронавирус инфекцияси кириб келишини олдини олиш, ходимлар ва тарбияланувчиларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш юзасидан МТТ ҳамшираларига амалий семинар ташкил этилди

"Қалбимиздасиз бобожон" номли тадбирлар

30-01-2020 06:06   113

Иштихон туман Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотларида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ёрқин хотирасига бағишлаб "Қалбимиздасиз бобожон" номли тадбирлар ташкил этилди. Тадбирда болажонлар ўзларининг ёд олган шеърлари ва куй-қўшиқлари билан бобомизни хотирладилар.

Туман Мактабгача таълим бўлимининг кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.

23-01-2020 14:10   113

Иштихон туман мактабгача таълим бўлимига қарашли Давлат, Давлат-хусусий шериклик ва Оилавий Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари иштирокида 2019 йил якунлари ва 2020 йилда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар тўғрисида бўлимнинг кенгайтирилган  кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда барча бўлим аппарат ходимлари, Давлат, ДХШ ва Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари  рахбарлари ва хўжалик мудирлари иштирок этишди.

“МЕН ҲАМ ҲАРБИЙ БЎЛАМАН!”

14-01-2020 08:06   129

Иштихон туман мактабгача таълим бўлими томонидан "Мен харбий бўламан!" мавзусида байрам тадбири ташкил этилди. Болалик ширин. Мурғакларнинг ҳар бир ҳаракати инсон қалбини шодликка тўлдиради. Айниқса уларни ҳарбий либосларда кўриш, ҳаракатларини кузатиш, ўзларини боғча бағридаёқ худди Ватан посбонларидек ҳис этиши қанчалар завқли.

Тумандаги мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари ва тарбиячиларига амалий семинар ўтказилди.

08-01-2020 15:25   109

Туман Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотлари, Давлат- хусусий шерикчилиги, Оилавий мактабгача таълим ташкилотлари рахбарлари ҳамда тарбиячиларига Иштихон Педагогика коллежида Вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи ўринбосари  Д.Азизова раҳбарлигида  ташкилот рахбарлари ва тарбиячиларига методик ёрдам кўрсатиш бўйича амалий семинар бўлиб ўтди. Семинарда МТБ ходимлари ва барча мактабгача таълим ташкилоти рахбарлари ҳамда тарбиячилари иштирок этишди.

ТУМАНДА ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК АСОСИДА НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ.

20-11-2019 17:08   196

Давлат-хусусий шериклик асосида мактабгача таълим ташкилотларини барпо этиш борасида юртимизда кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 20 ноябрь куни "Ўзбекистон" маҳалласида 100 ўринли “МИТТИ ДАҲОЛАР” номли давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. Янги боғчанинг ишга тушиши маҳалла аҳли учун катта шодиёнага айланди.

“ Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси” лойиҳаси амалда

04-11-2019 12:01   182

Оқдарё туманида Республика маънавият ва маърифат маркази директорининг биринчи ўринбосари  Мухаммаджон Қуронов,  Ўзбекистон  Миллий Университети педагогика ва психология кафедраси мудири  А.Аскаров "МИЛЛАТ ХАЗИНАСИ" номли Давлат хусусий шерикчилиги асосида ташкил этилган нодавлат мактабгача таьлим ташкилотида мактабгача таьлим бу́лими мудири у́ринбосарлари иштирокида йигилиш у́тказди.

Олтин куз фаслига бағишланган "Мехржон" байрами

26-10-2019 15:18   236

Иштихон туман 13 - мактабгача таълим  ташкилотида Олтин куз фаслига бағишланган "Мехржон" байрам тадбири бўлиб ўтди.Тадбирда МТБ ходимлари, Кузатув кенгаш аъзолари ва ота-оналар иштирок этишди. Тадбир кўтаринки рухда байрамона тарзда ўтди.

 1 2 3 >  Last ›