Самарқанд вилояти Иштихон тумани
Мактабгача таълим бўлими
w w w . p a s t d a r g o m m t b . u z

“Илк қадам” Мактабгача таълим муассасасининг Давлат ўқув дастури

Мундарижа 1-боб. Умумий қоидалар 4 1.2. МТМнинг мақсад ва вазифалари 4 2-боб. МТМ таълим жараёнининг мақсад ва тамойиллари 5 2.1. МТМ таълим жараёнининг мақсадлари 5 2.2. МТМда таълим жараёнини ташкил қилиш тамойиллари 5 2. 3. Қўшимча таълим хизматларини ташкил қилиш 5 2.4. Алоҳида эҳтиёжга эга бўлган болалар учун мўлжалланган таълим фаолияти 6 2.5. Ота-оналар билан ҳамкорлик 6 3-боб. Мактабгача ёшдаги болаларга таълим беришда компетенциявий ёндашув 6 3.1. Мактабгача ёшдаги (6-7 ёш) боланинг умумий муҳим компетенциялари 7 3.2. Боланинг ривожланиш соҳалари компетенциялари 7 3.2.1. «Жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш» соҳаси компетенциялари 7 3.2.2. «Ижтимоий-ҳиссий ривожланиш» соҳаси компетенциялари 8 3.2.3. «Нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш малакалари» соҳаси компетенциялари 8 3.2.4. «Билиш жараёнининг ривожланиши» соҳаси компетенциялари 8 3.2.5. «Ижодий ривожланиш» соҳаси компетенциялари 9 4-боб. Ўқув-тарбиявий фаолият 9 4.1. Ўқув-тарбиявий фаолиятни режалаштириш 9 5-боб. Боланинг ривожланиш соҳалари бўйича ютуқлари.................................................. 11 6-боб. Ривожлантирувчи муҳитни ташкил қилиш......................................................................12 7-боб. Иловалар 13 1-илова 13 МТМ таълим дастурини тузиш бўйича тавсиялар 13 2-илова 17 Болалар тўлиқ кун мобайнида бўладиган гуруҳнинг намунавий кун тартиби 17 Болалар қисқа муддатда бўладиган гуруҳнинг намунавий кун тартиби 18 3-илова 19 Намунавий ўқув дастури 19 4-илова 23 Йиллик мавзувий режа намунаси 23 5-илова 26 Намунавий ҳафталик иш режа 26 6-илова 28 3 дан 7 ёшгача бўлган боланинг ривожланиш харитаси 28 3 дан 5 ёшгача бўлган боланинг ривожланиш харитаси 29 5 дан 7 ёшгача бўлган боланинг ривожланиш харитаси 42 7-илова 57 6-7 ёшдаги боланинг мактабга тайёрлик харитаси 57 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ “Илк қадам” Мактабгача таълим муассасасининг Давлат ўқув дастури Тошкент – 2018 йил   Муаллифлардан: Дастур муаллифлари Ўзбекистондаги ЮНИСЕФ Халқаро болалар жамғармасига ва, шу жумладан, мазкур дастурни ишлаб чиқишда ўз фикр-мулоҳазалари ва тавсияларини тақдим этган ҳамда уни қўллаб-қувватлаган барча инсонларга самимий миннатдорчилик билдирадилар: Анна Голубева ЮНИСЕФ халқаро консультанти Дипа Шанкар ЮНИСЕФ таълим секцияси раҳбари Вазира Назарова ЮНИСЕФ илк ёшдаги болалар ривожланиши ва таълими буйича маслаҳатчиси Юлия Нарольская ЮНИСЕФ таълим масалалари буйича маслаҳатчиси Муазам Исмаилова ЮНИСЕФ консультанти Ли Донг Вук Пучон (Жанубий Корея) университети профессори Муаллифлар: И.В. Грошева, Л.Г.Евстафьева, Д.Т.Махмудова, Ш.Б.Набиханова, С.В.Пак, Г.Э.Джанпеисова Тақризчилар: А.Голубева ЮНИСЕФ халқаро эксперти Н.Н.Джамилова Педагогика фанлари номзоди, Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университетининг мактабгача таълим услубиёти кафедраси доценти Л.Р. Мирджалалова Педагогика фанлари номзоди, Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети қошидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш худудий марказининг «Мактабгача, бошланғич ва махсус таълим методикаси» кафедраси доценти М.А. Исмаилова Тиббиёт фанлари номзоди, Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг неонатология кафедраси доценти Е.Г. Каялова Тошкент шаҳридаги 247-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси мудири Масъулиятни чеклаш Мазкур ҳужжатдан жой олган фикр ва мулоҳазалар фақат унинг муаллифларигагина тегишли ва асло Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ), у билан боғлиқ бўлган ташкилотлар ёки унинг бошқарув аъзолари ҳамда улар номидан иш юритадиган мамлакатларга берилиши мумкин эмас. Дастур Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2018 йил 7 июлдаги 4-сонли ҳайъат йиғилиши қарори билан тасдиқланган ва нашр қилиш учун тавсия этилган. 1-боб. Умумий қоидалар Мактабгача таълим муассасасининг давлат ўқув дастури (қуйида: «МТМ давлат ўқув дастури») Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшидаги болаларни ривожланишига қўйиладиган Давлат талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат бўлиб, унда мактабгача таълим муассасасининг мақсад ва вазифалари, ўқув-тарбиявий фаолиятнинг асосий ғоялари ифодаланган, шунингдек, боланинг таълимнинг кейинги босқичига ўтишидаги асосий компетенциялари белгиланган. МТМ давлат ўқув дастури Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган қуйидаги таълим муассасаларида қўллаш учун мажбурий: • давлат мактабгача таълим муассасалари; • мактабгача таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи нодавлат муассасалари; • мактабгача ёшдаги болалар гуруҳларига эга бўлган «Меҳрибонлик» болалар уйлари; • мактабгача ва бошланғич таълимни назорат қилувчи бошқарув органлари. 1.1. МТМда давлат ўқув дастурини қўллаш МТМ давлат ўқув дастури вариатив ўқув дастурларини яратишда мажбурий таянч ҳужжат ҳисобланади. Таълим муассасалари Мактабгача таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган вариатив ўқув дастурларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Мактабгача таълим муассасаси давлат ўқув дастури асосида ўзининг МТМ ишчи ўқув дастурини ишлаб чиқиш ҳуқуқига эга. Таълим муассасасининг ишчи ўқув дастури муассаса педагоглари томонидан ота-оналарни жалб этган ҳолда тузилади ва амалдаги қонунчилик тартибида тасдиқланади . 1.2. МТМнинг мақсад ва вазифалари МТМнинг мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат: • боланинг индивидуал эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда илк ва мактабгача ёшдаги болаларни ривожланишига қўйилган Давлат талаблари асосида ҳамда МТМ давлат ўқув дастурига мувофиқ унинг ҳар томонлама ва баркамол ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш; • мактабгача ёшдаги болаларнинг ўқув-тарбиявий фаолиятини ташкил қилиш ва амалга ошириш; • болаларнинг илк ривожланиши масалаларида ота-оналар ва жамиятга тегишли билимлар беришни ташкил этиш ва амалга ошириш; • болаларнинг илк ривожланиши масалаларида оила ва жамият билан ўзаро ҳамкорликни ташкил қилиш ва амалга ошириш. 2-боб. МТМ таълим жараёнининг мақсад ва тамойиллари 2.1. МТМ таълим жараёнининг мақсадлари Ўқув-тарбиявий жараённинг мақсади болаларда умумий асосий компетенциялар ва ривожланиш соҳалари компетенцияларини шакллантириш учун тегишли шароитлар яратишдан иборатдир. 2.2. МТМда таълим жараёнини ташкил қилиш тамойиллари МТМ таълим жараёнининг тамойиллари қуйидагилардан иборат: • бола ҳуқуқлари, ўзига хос ривожланиш хусусиятлари ва салоҳиятларини ҳисобга олиш; • таълим жараёнида барча турдаги ривожланиш соҳаларининг ўзаро боғлиқлиги; • бола саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш, унинг эҳтиёжлари, шу жумладан, унинг ҳаракатланиш эҳтиёжларини қондириш; • боланинг ижодий қобилиятларини қўллаб-қувватлаш; • ўйин орқали таълим бериш ва ривожлантириш; • боланинг ривожланиши ва ижтимоий мослашиши учун қулай муҳит яратиш; • бола учун хавфсиз муҳитни таъминлаш; • МТМнинг оила, маҳалла ва мактаб билан ҳамкорлиги; • миллий маданий анъаналар қадриятини ошириш ва бошқа миллатлар маданиятига ҳурмат, бошқа миллатлар маданиятининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш; Боланинг мактабгача таълим муассасасидаги ривожланишини қўллаб-қувватлаш жамоавий иш ҳисобланади ва унинг амалга оширилиши учун мактабгача таълим муассасаси раҳбари жавобгар бўлади. 2. 3. Қўшимча таълим хизматларини ташкил қилиш Қўшимча таълим хизматлари мактабгача таълим муассасаси томонидан имкониятлардан келиб чиққан ҳолда болалар ва аҳоли эҳтиёжларига мос равишда ташкил этилади. Қўшимча таълим хизматлари факультатив ҳисобланади ва уларни ташкил қилишда кўнгиллилар (волонтёрлар), ота-оналар ва ҳомийлар иштирок этиши мумкин. 2.4. Алоҳида эҳтиёжга эга бўлган болалар учун мўлжалланган таълим фаолияти Мактабгача таълим муассасасида алоҳида эҳтиёжга эга бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамоавий иш ҳисобланади ва уни амалга ошириш учун мактабгача таълим муассасаси раҳбари жавобгар бўлади. Зарурат туғилганда, педагоглар таркиби ва мактабгача таълим муассасаси раҳбарияти, тор ихтисосликдаги мутахассисларни жалб этган ҳолда, бола (унинг ривожланиши) учун ўқув-тарбиявий жараённинг якка тартибдаги режасини тузади. 2.5. Ота-оналар билан ҳамкорлик Боланинг ҳар томонлама ривожланишини таъминлаш учун мактабгача таълим муассасаси ота-оналар билан ўзаро ҳамкорликнинг қуйидаги шаклларини ташкил қилиши мумкин: • ота-оналарнинг мактабгача таълим муассасаси борасидаги фикрларини ҳисобга олиш; • илк ривожланиш масалаларида ота-оналарга билим бериш; • ота-оналарни ўқув-тарбиявий жараёнда фаол қатнашишга жалб этиш; • ота-оналарнинг муассаса ҳаётида иштирок этиш борасидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш. 3-боб. Мактабгача ёшдаги болаларга таълим беришда компетенциявий ёндашув Мактабгача ёшдаги болаларга таълим беришда компетенциявий ёндашув ўсиб бораётган бола шахсини ҳаётга тайёрлаш, унда ҳаётий муҳим масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган, ахлоқий меъёр ва қадриятларни ўзлаштириш, бошқа инсонлар билан мулоқот қилиш, «Мен» образини қуриш билан боғлиқ бўлган фаолият усулларини шакллантиришга тайёргарликни кўзда тутади. Бошланғич муҳим компетенциялар боланинг фаолият ва ахлоқ субъекти сифатидаги яхлит ривожланишини талаб этади. Компетенция боланинг билим, кўникма, малака ва қадриятлари мажмуидир. Бошланғич компетенциялар, ривожланиш соҳасидан қатъи назар, бола шахси шаклланиши учун асос бўлиб хизмат қилади. 3.1. Мактабгача ёшдаги (6-7 ёш) боланинг умумий муҳим компетенциялари Коммуникатив компетенция – мулоқот воситаларидан турли вазиятларда фойдалана билиш кўникмаси. Ўйин компетенцияси – боланинг ўйин жараёни ва уни ташкил қилишда тажриба, билим ва кўникмалардан ижодий фойдаланиши. Ўқув-тарбиявий жараён учун асос ҳисобланади. Ижтимоий компетенция – ҳаётий вазиятларда катталар ва тенгдошлар билан мулоқотда ахлоқ қоидалари ва меъёрларига риоя қилган ҳолда ўзини тута олиш маҳорати. Билиш компетенцияси – атрофдаги оламни онгли равишда идрок қилиш ва олинган билим, кўникма, малака ва қадриятлардан ўқув ва амалий вазифаларни ҳал қилиш учун фойдаланиш. 3.2. Боланинг ривожланиш соҳалари компетенциялари Боланинг компетенциялари бола ривожининг қуйидаги соҳаларида белгиланади: • жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзининг шаклланиши; • ижтимоий-ҳиссий ривожланиш; • нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш малакалари; • билиш жараёнининг ривожланиши; • ижодий ривожланиш. 3.2.1. «Жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш» соҳаси компетенциялари «Жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзининг шаклланиши» соҳасидаги ўқув-тарбиявий фаолият якунланганидан сўнг 6-7 ёшли бола: • ўз имкониятлари ва ёши билан боғлиқ жисмоний ривожланиш меъёрларига мос равишда жисмоний фаоллик кўрсатади; • турли ҳаракатчанлик фаоллигини уйғун равишда ва мақсадли бажаришни билади; • турли ҳаётий ва ўқув вазиятларида майда моторика кўникмаларидан фойдаланади; • ўз ҳаракатларини ҳиссиёт ва сезги органлари ёрдамида бошқаради; • шахсий гигиена малакаларини қўллайди; • соғлом турмуш тарзи ва овқатланиш асосларини билади; • хавфсиз ҳаётий фаолият асослари қоидаларига риоя қилади. 3.2.2. «Ижтимоий-ҳиссий ривожланиш» соҳаси компетенциялари «Ижтимоий-ҳиссий ривожланиш» соҳасидаги ўқув-тарбиявий фаолият якунига етганидан сўнг 6-7 ёшли бола: • ўз «Мен»и ва бошқа инсонларнинг ҳаётий фаолият муҳитидаги роли тўғрисида тасаввурга эга бўлади; • ўз ҳиссиётларини бошқаради ва уларни вазиятга мос равишда ифодалайди; • ўзгаларнинг ҳиссиётларини фарқлайди ва уларга мос равишда жавоб беради; • катталар ва тенгдошлар билан вазиятга мос равишда мулоқот қилади; • мураккаб вазиятлардан конструктив чиқиш йўлларини топади. 3.2.3. «Нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш малакалари» соҳаси компетенциялари «Нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш малакалари» соҳасидаги ўқув-тарбиявий фаолият якунига етганидан сўнг 6-7 ёшли бола: • нутқни эшитади ва тушунади; • ўз нутқида тўғри талаффуз, қулай грамматик шакллар ва хилма-хил гап конструкцияларидан фойдаланади; • иккинчи тилни ўрганишга қизиқиш намоён қилади; • иккинчи тилни эгаллаш бўйича дастлабки билимларини кўрсатади; • бадиий адабиёт асарларига қизиқиш намоён қилади; • сўзнинг луғавий, бўғинли ва фонетик тузилиши тўғрисида тасаввурга эга бўлади; • турли маъно шаклларини мустақил равишда тузиш ва сўзлаб беришни билади; • ёзишнинг дастлабки малакалари ва воситаларидан фойдаланишни билади. 3.2.4. «Билиш жараёнининг ривожланиши» соҳаси компетенциялари Билиш жараёнининг ривожланиши соҳасидаги ўқув-тарбиявий фаолият якунига етганидан сўнг 6-7 ёшли бола: • билим олишга фаол қизиқишни намоён этади; • ўқув ва ҳаётий фаолият учун ахборотни мустақил равишда топади ва ундан фойдаланади; • предметлар, воқеалар ва кўринишлар ўртасидаги оддий алоқаларни тушунади ва уларни яхлит бир бутунлик сифатида идрок қилади; • рақамлар, ҳисоб-китобни билади ва уларни ҳаётда қўллайди; • макон, шакл ва вақтга мос равишда иш тутади; • элементар математик ҳисоблашларни амалга оширади; • атроф-муҳитдаги воқеа-ҳодисалар ва кўринишларни кузатади ҳамда тадқиқ қилади; • атроф-муҳитга нисбатан эҳтиёткорона ва ғамхўр муносабатни намоён этади. 3.2.5. «Ижодий ривожланиш» соҳаси компетенциялари «Ижодий ривожланиш» соҳасидаги ўқув-тарбиявий фаолият якунига етганидан сўнг 6-7 ёшли бола: • санъат ва маданиятга қизиқишни намоён қилади; • миллий анъаналарни қадрлайди ва уларни кундалик ҳаётининг бир қисми сифатида идрок этади; • санъатнинг муайян турини афзал кўришини мустақил равишда ифодалайди; • олинган билим ва кўникмалардан турли ҳаётий вазиятларда ўз ижодий режаларини тузиш ва татбиқ қилиш учун фойдаланади; • инсоннинг дунёни ўзгартиришдаги яратувчанлик ролини тушунади. 4-боб. Ўқув-тарбиявий жараён Ўқув-тарбиявий жараён «Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйилган давлат талаблари» асосида амалга оширилади. Мактабгача таълим муассасаси ўқув-тарбиявий жараённи ўқув йили бўйича ташкил қилади. Ўқув йили 2 сентябрда бошланади ва 31 майгача давом этади. 1 июндан 31 августгача МТМда ёзги соғломлаштириш даври ташкил этилади. 4.1. Ўқув-тарбиявий жараённи режалаштириш Ўқув-тарбиявий жараён гуруҳнинг кундалик иш тартибига таянади ва унда педагог томонидан режалаштирилган кундалик ҳаракатлар, болалар ўйинлари, бўш вақт ва ўқув-тарбиявий фаолият турлари навбатма-навбат амалга оширилади . Ўқув-тарбиявий жараён таълим ва ижтимоий эҳтиёжлар (саломатлик, овқатланиш ва хавфсизлик)ни қондириш мақсадида боланинг ёши ва индивидуал ривожига асосланувчи ўқув режага мувофиқ олиб борилади. Ўқув-тарбиявий жараён бола ҳаёти ва унинг атрофидаги муҳитдан келиб чиқувчи ягона бир бутун мавзуга бирлаштирилади . Ўқув-тарбиявий жараённи режалаштириш таълим шароитларига боғлиқ ҳолда интеграция, хилма-хиллик ва мослашувчанлик тамойилларидан таркиб топади. Ўқув-тарбиявий жараёнда қуйидаги режалаштириш турлари қўлланилади: • йиллик мавзувий; • ҳафталик Режалаштиришда таълим жараёнининг мавзуси, мақсадлари, мазмуни ва турлари ёритилади. Жараён турларини танлашда нафақат ўқув-тарбиявий жараённинг умумий мақсадлари, балки ривожланиш соҳалари бўйича мақсадлар, фаолият мазмуни ва турларини интеграциялаш ҳам ҳисобга олинади. Режалаштиришда кун тартибини ҳисобга олиш зарур. Кун тартиби иш суръатини белгилайди ва болага бир фаолиятдан бошқасига осон ўтишда ёрдам бериши лозим. Шуни ёдда тутиш жоизки, ўйин мактабгача ёшдаги болаларнинг асосий фаолияти ҳисобланади. Кун тартибини тузишда кундузги уйқу, дам олиш вақти ва сайрга чиқиш вақти ҳисобга олинади. Йиллик мавзувий режа Йиллик мавзувий режада ҳар бир ёш гуруҳи учун ой мавзулари ва ҳафта мавзулари акс эттирилади. Мактабгача таълим муассасаси ҳудуд ёки бошқа хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда ўзининг йиллик мавзувий режасини тузишга ҳақли. Мазкур мавзувий режа мактабгача таълим муассасасининг Педагогика кенгашида тасдиқланади . Ҳафталик режа Ҳафталик режа йиллик мавзувий режага асосланади ва ҳафтанинг кичик мавзулари, шунингдек, мазкур мавзу бўйича ўтказиладиган тадбирларни ўз ичига олади. Ҳафталик режа барча ривожланиш соҳалари бўйича мақсадларни белгилаш, тегишли марказларни тайёрлаш, машғулотларни ҳафта мавзусига мос равишда тақсимлашга йўналтирилган. Ҳафта мавзуси барча эркин фаолият марказлари орқали ўтиши лозим. Ҳафталик режада гуруҳдаги ва сайр вақтидаги дидактик ва ҳаракатли ўйинлар режалаштирилади . Болалар билан олиб бориладиган ишнинг мазмуни ва изчиллиги фаолият тури (фаол фаолият/ пассив фаолият; индивидуал фаолият/ кичик гуруҳда, катта гуруҳда; тарбиячи раҳбарлиги остида ўтадиган фаолият/ бола раҳбарлиги остида ўтадиган фаолият) ва уни ўтказиш жойи (хона ичидаги фаолият/ кўчадаги фаолият)ни ҳисобга олган ҳолда режалаштирилиши керак. Ҳафталик режа хилма-хил ва мослашувчан бўлиши лозим. Бошқача айтганда, об-ҳаво ўзгариши ва боланинг қизиқувчанлигини ҳисобга олган ҳолда, режалаштирилаётган фаолият бошқасига алмаштирилиши ёки фаоллик вақти бироз кўпроқ ёхуд камроқ вақтга мўлжалланиши мумкин. Масалан, агар тарбиячи баҳорда гуллаган боғга боришни режалаштирган бўлса-ю, об-ҳаво жуда ёмғирли бўлса, бу тадбирни хонада ўтказишнинг имкони бўлган бошқа тадбирга алмаштириши мумкин. Ҳафталик режа – бу тарбиячининг иш журнали ва машғулотлар ишланмасидан иборат. Тарбиячининг иш журнали қуйидаги бўлимлардан ташкил топади: • титул варағи; • гуруҳнинг ўқув йили ва ёзги мавсумдаги кун тартиби; • эрталабки бадантарбия комплекси; • гуруҳда сентябрдан августгача бўлган таълим жараёнини режалаштириш таркибига эрталабки суҳбат, сайр, куннинг иккинчи ярми, ота-оналар билан суҳбат киради; • ҳафталик иш таҳлили; • иловалар. Машғулотлар ишланмасида мақсадлар, жараённинг қисқача таърифи, зарурий жиҳозлар ифодаланади. Мазкур ишланмалар тавсиявий характерга эга ва тарбиячи томонидан ижодий ўзгартирилиши мумкин. 5-боб. Боланинг ривожланиш соҳалари бўйича ютуқлари Мазкур дастур бола ривожига индивидуал ёндашув, унинг шахсини ҳурмат қилиш, унинг манфаатлари, эҳтиёжлари ва ривожланиш даражасини ҳисобга олиш, ҳиссий қулайлик борасида ғамхўрлик қилиш, эркин ижодий ўз-ўзини кўрсатиши учун шароитлар яратишга интилишни кўзда тутади. Шу сабабли, режалаштириш билан бир қаторда, бола ривожланишини кузатиб бориш педагог фаолиятида муҳим аҳамият касб этади. Педагог болани ва унинг ўзини тутиши сабабларини яхшироқ тушуниш, бола ривожини, унинг ички дунёсини кўриш, қўллаб-қувватлаш, ривожланиш йўлларини белгилаш, эҳтиёж ва манфаатларини аниқлаш учун бола ҳаётини систематик кузатиб боради. Педагогик кузатувлар асосида таълим жараёнини режалаштириш амалга оширилади ва такомиллаштириб борилади. Боланинг индивидуал ривожланишини кузатиш учун Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйилган Давлат талабларида акс эттирилган соҳалар ва кичик соҳалар ҳамда кутилаётган натижалар (малака ва кўникмалар) олинган. Боланинг ривожланиш харитаси 3 дан 7 ёшгача бўлган даврни ўз ичига олади, ҳар бир бола учун индивидуал тарзда йилига уч марта тўлдирилади . Мактабгача таълим муассасасидан чиқишда 6-7 ёшдаги боланинг мактабга тайёрлик харитаси тўлдирилади (фақат мактабгача таълим муассаса битирувчилари учун6). Мактабга тайёрлик деганда болада умумий компетенцияларни ва ривожланиш соҳалари компетенцияларининг шаклланганлиги тушунилади. Бу харита мактабгача таълим муассасасининг ҳар бир битирувчиси учун тўлдирилади. Унда Давлат дастурига мувофиқ ривожланишнинг бешта соҳаси (бола компетенциялари) бўйича кутилаётган натижалар ифодаланади. Тарбиячига у ёки бу натижа қандай даражада акс этаётганини белгилаш таклиф этилади. Ривожланишнинг бешта соҳаси (бола компетенциялари) умумлаштирилади ва тавсия ҳамда таклифлар кўринишида ота-оналар эътиборига ҳавола этилади. 6-боб. Ривожлантирувчи муҳитни ташкил қилиш Мактабгача таълим муассасасида ривожлантирувчи муҳитни ташкил этишда болаларнинг ўзига хос белгиларга эга бўлган ёшга доир хусусиятлари ва эҳтиёжларини ҳисобга олиш муҳим аҳмият касб этади. Ривожлантирувчи муҳит мазмуни: мактабгача таълим муассасасининг кўргазмали-ривожлантирувчи муҳити мазмуни маданий-тарихий қадриятлар: миллий ва ҳудудий анъаналар; табиат, иқлимдан келиб чиқувчи хусусиятларга мос бўлиши лозим; муҳит мазмуни бирламчи дунёқараш асосларини шакллантириш, боланинг муваффақиятли ижтимоий мослашувига ёрдам бериши лозим. 7-боб. Давлат ўқув дастурига иловалар 1-илова МТМ таълим дастурини тузиш бўйича тавсиялар Таълим дастури (қуйида – Дастур) – МТМ Давлат ўқув дастурига асосан муайян ёш гуруҳида ташкил этиладиган таълим жараёнини амалга оширишга хизмат қилувчи муҳим ҳужжат бўлиб, у қўйилган мақсадларга эришишни таъминлаши лозим. Дастур – муҳим восита бўлиб, унинг ёрдамида тарбиячилар (мутахассислар) Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талабларига мувофиқ муайян ёш гуруҳидаги болалар учун энг мақбул ва самарали шакллар, методлар ва таълим жараёнини ташкил қилиш йўлларини белгилайдилар. Дастур мажбурий қисм ва таълим жараёни иштирокчилари томонидан шакллантириладиган қисмдан ташкил топади. Ҳар икки қисм илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талабларини амалга ошириш нуқтаи назаридан ўзаро бир-бирини тўлдирувчи ҳамда зарурий ҳисобланади. Дастурнинг мажбурий қисми барча бешта таълим соҳаси: жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш; нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш кўникмалари; билиш жараёнининг ривожланиши; ижтимоий-ҳиссий ривожланиш ҳамда ижодий ривожланишни амалга оширишга комплекс ёндашувни кўзда тутади. Дастур тарбиячи (мутахассис) илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қуйиладиган Давлат талаблари асосида болалар ривожланишининг муайян шароитлари, эҳтиёжлари ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда таълимнинг индивидуал педагогик моделини қандай яратаётганини кўрсатиб бериши лозим. Дастур учта асосий бўлимни қамраб олади: • мақсадли – бу тушунтириш хати ҳамда дастур ўзлаштирилишининг режалаштирилаётган натижаларини ўз ичига оладиган бўлим; • мазмунли – бу Дастурнинг умумий мазмунини ифодаловчи ва болалар шахсининг тўлақонли ривожланишини таъминловчи бўлим; • ташкилий – бу Дастурнинг моддий-техник таъминоти таърифини, таълим ва тарбиянинг методик материаллар ва воситалар билан таъминланганлигини, кун тартибини, шунингдек, тадбирлар, байрамлар, ривожлантирувчи муҳитни ўз ичига олувчи бўлим. Дастур МТМнинг педагогик кенгашида муҳокама қилинади ва мудир буйруғи билан тасдиқланади.   Ўқув дастурининг намунавий тузилмавий элементлари 1. . Титул варағи Мактабгача таълим муассасаси номи Педагогик кенгаш томонидан қабул қилинди: Баён №___ сана_______________ Тасдиқланди: МТМ мудири: (ФИО) Сана ___________________ № мактабгача таълим муассасаси ДАСТУРИ Тузувчи: Фамилия, исм, отасининг исми __________________ Малака тоифаси ______________________________ Педагогик стажи __________ Лавозими ________________ 20___йил   2. Мундарижа саҳифалар кўрсатилган ҳолда Дастурнинг барча қисмлари, параграфлар, бўлимлар номи, адабиётлар ва иловалар рўйхати, матнда мавжуд бўлган барча сарлавҳаларни ўз ичига олади. Уларнинг таърифи иш мазмунига тўлиқ мос келиши, қисқа, аниқ ва изчил бўлиши ҳамда унинг ички мантиқий қонуниятларини аниқ ифодалаши лозим. 3. Мақсадли бўлим таркибига тушунтириш хати киради ва унда Дастур ишлаб чиқилишига асос бўлган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, таълим жараёнини ташкил қилишнинг турли шакллари, методлари ва йўллари кўрсатилиши муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, қуйидагилар ҳам таърифланиши лозим: • дастур бўйича таълим олаётган тарбияланувчиларнинг ёшга оид руҳий ва индивидуал хусусиятлари; • дастурнинг мақсади; • дастурнинг вазифалари; • дастурни амалга ошириш муддати; • асосий тамойиллар; • бола шахсининг асосий тавсифлари. Дастурнинг мақсадли йўналишлари таърифи мактабгача таълим муассасасининг Давлат ўқув дастури ҳамда Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйилган Давлат талабларининг мақсадли йўналишларига мос келиши лозим. 4. Мазмунли бўлимга бола ривожининг бешта таълим соҳаси йўналишларига мос равишдаги таълим фаолиятининг таърифи киради: таълим соҳасининг вазифалари, таълим фаолиятининг мазмуни, таълим фаолиятининг натижалари, минтақавий таркибий қисм (компонент), таълим соҳасини амалга ошириш бўйича таълим фаолиятини ташкил қилиш шакллари. Комплекс-мавзувий режалаштириш (барча бешта таълим соҳасини амалга оширишни ҳисобга олган ҳолда). Мазкур кичик бўлимнинг таърифи интегратив моделни кўзда тутади ва у ҳафта мавзусини фаолиятнинг турли кўринишларида, шаклларида, таълим жараёнининг барча иштирокчилари билан биргаликда очиб беради. Дастурда ифодаланган комплекс-мавзувий режалаштиришнинг таркибий қисми жадваллар кўринишида тақдим этилиши мумкин. Комплекс-мавзувий режада дастурдаги бўлимлар ва мавзуларни ўрганиш кетма-кетлиги очиб берилади. Таълим фаолиятининг тақсимоти, болалар билан ишлаш шакллари ва якуний тадбирлар кўрсатилади. 5. Ташкилий бўлим. Мазкур бўлимда кун тартиби, ўқув йили тузилмаси, таълим фаолияти жадвали (меъёрий ҳужжатларга мувофиқ), ёшни ҳисобга олган ҳолда ривожлантирувчи муҳитни ташкил қилиш, тарбияланувчиларнинг ёши ва индивидуал хусусиятлари, уларнинг таълим эҳтиёжлари ва қизиқишларини ҳисобга олган равишда Дастурни амалга оширишининг турли шакллари, метод ва воситаларининг қисқача таърифи берилади. Шунингдек, турли хилдаги фаолиятнинг ўзига хос руҳий-педагогик хусусиятлари, тарбияланувчиларнинг оилалари билан ўзаро ҳамкорлик турлари ифодаланиши мумкин. 6. Дастурни амалга ошириш шартлари: • моддий-техник таъминот; • ўқув-методик таъминот (дастурлар, технологиялар, ўқув қўлланмалари, илмий-методик ва ўқув-методик адабиёт, болалар, ота-оналар учун мўлжалланган адабиёт, интернет-ресурслар, таълимий CD-дисклар, дидактик материал, ҳужжатлар). 7. Фойдаланилаётган адабиётлар рўйхати. 8. Дастурга иловалар, уларда қуйидаги материаллар берилиши мумкин: • машғулотлар ишланмалари, хордиқ, байрамлар сценарийлари ва ҳ.к; • тарбиячи ишининг чуқурлаштирилган йўналиши бўйича иш дастури (режаси); • ўйинлар ва дидактик ўйинлар таърифи; • педагоглар ва ота-оналар учун маҳорат мактаби сценарийлари; • ҳар бир ёш бўйича илова қилинадиган методик жилд-тўпламлар; • ота-оналар учун тарбияланувчиларнинг оилалари билан ҳамкорликнинг турли шакллари сценарийлари (маслаҳатлар, давра суҳбатлари, тренинглар, практикумлар, семинарлар).   2-илова Болалар тўлиқ кун мобайнида бўладиган гуруҳнинг намунавий кун тартиби 1 Кун тартиби 3-4 ёш 4-5 ёш 5-6 ёш 6-7 ёш 2 Болаларни қабул қилиш, мустақил фаолият, ўйинлар, эрталабки бадантарбия 7.00 – 8.20 7.00 – 8.25 7.00 – 8.30 7.00 – 8.30 3 Нонуштага тайёргарлик, нонушта 8.20- 8.50 8.25 – 8.50 8.30 -8.50 8.30 – 8.50 4. Мустақил фаолият, ўйинлар 8.50 – 9.00 8.50 – 9.00 8.50 – 9.00 8.50 – 9.00 5. Ўйинли таълим фаолияти 9.00-9.40 9.00-9.50 9.00- 10.00 9.00 – 10.50 6. Дидактик ўйинлар, мустақил фаолият 9.40-10.00 9.50 – 10.00 10.00 - 10.35 ------------ 7. Сайрга тайёргарлик, сайр 10.00 –12.00 10.00 –12.10 10.35 –12.25 10.50 –12.35 8. Сайрдан қайтиш, ўйинлар 12.00 –12.20 12.10 –12.30 12.25 –12.40 12.35 –12.45 9. Тушликка тайёргарлик, тушлик 12.20 -12.50 12.30-13.00 12.40-13.10 12.45-13.10 10 Ухлашга тайёргарлик, кундузги уйқу 12.50-15.00 13.00-15.00 13.10-15.10 13.10-15.10 11. Тетиклаштирувчи гимнастика, ҳаво ва сув муолажалари 15.00-15.10 15.00-15.10 15.00-15.10 15.00-15.10 12. Уйқусиз вақт Эркин фаолият 13.00-15.10 13.00-15.10 13.00-15.10 13.00-15.10 13. Иккинчи тушликка тайёргарлик, иккинчи тушлик 15.15-15.30 15.15-15.30 15.20-15.30 15.20-15.30 14. Қўшимча таълим, бадиий адабиёт ўқиш, мустақил ўйин фаолияти 15.30-16.30 15.30-16.30 15.30-16.30 15.30-16.30 15. Сайр, мустақил ўйин фаолияти 16.30-17.45 16.30-17.45 16.30-17.45 16.30-17.45 16. Болаларнинг уйга кетиши 17.45-18.00 17.45-18.00 17.45-18.00 17.45-18.00 Изоҳ:ҳар бир МТМ болаларнинг муассасада бўлиш соатлари миқдоридан келиб чиққан ҳолда ва санитария-гигиена талабларига мувофиқ равишда ўз кун тартибини ишлаб чиқиши мумкин. Шуни ёдда тутиш лозимки, ўйин-таълим фаолияти кундузги уйқуни ҳисобга олмаганда камида 38% ни, болаларнинг очиқ ҳавода бўлиши камида 38% ни, мустақил ўйин фаолияти камида 24% ни, соғлом турмуш тарзини шакллантириш (санитария-гигиена кўникмалари) камида 20% ни, ота-оналарни болалар ривожи тараққиёти тўғрисида хабардор қилиш камида 3% ни ташкил этади. Болалар қисқа муддат мобайнида бўладиган гуруҳнинг намунавий кун тартиби 8:30-12:00 (3,5 соат) 1-смена 1. Болаларни қабул қилиш, фильтр, эрталабки гимнастика 8:00-8:40 2. Эрталабки давра суҳбати 8:40-9:00 3. Ўйинли таълим жараёни 9:00-10:30 4. Ўйин, мустақил машғулотлар, лойиҳавий фаолият 10:30-11:00 5. Иккинчи нонушта 11:00-11:15 6. Сайр, болаларнинг уйга кетиши 11:35-12:00 7. Педагоглар учун тушлик танаффус 12:00-13:00 8. Педагогларнинг иккинчи сменага тайёргарлиги 13:00-13:30 13:30-17:00 (3,5 соат) 2-смена 1. Болаларни қабул қилиш, фильтр 13:40-14:00 2. Болаларни кутиб олиш 14:00-15:30 3. Ўйинли таълим жараёни 15:30-16:00 4. Ўйин, мустақил машғулотлар, лойиҳавий фаолият 16:00-16:20 5. Иккинчи тушлик 16:20:16:35 6. Сайрга тайёргарлик 16:35-17:00 7. Сайр, болаларнинг уйга кетиши 17:30-17:40 Изоҳ: ўйинли таълим жараёни камида 43% ни, коммуникатив мустақил фаолият, очиқ ҳавода бўлиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш (санитария-гигиена кўникмалари) 49% ни, ота-оналарни болалар ривожланиши тўғрисида хабардор қилиш 8% ни ташкил этади.   3-илова Ўқув дастури намунаси 3 дан 4 ёшгача бўлган гуруҳларда ўтказиладиган машғулотларнинг тахминий миқдори Т/р Машғулотлар номи Ўқув йили мобайнида Соғломлаштириш даври мобайнида ҳафта мобай -нида ой мобай- нида ўқув йили мобайнида ҳафта мобайнида ой мобай- нида Соғломлаштириш даври мобайнида 1. Атрофдаги олам билан таништириш 1 4 36 1 4 12 экспериментлар – амалий тажриба 2. Табиат билан таништириш 1 4 36 ўйин- викториналар 1 3 3. Бадиий адабиёт 4. Нутқни ривожлантириш 1 4 36 1 4 12 5. Сенсор тарбия 1 4 36 ўйинлар 1 3 6. Элементар математика 7. Расм чизиш 2 8 72 1 4 12 8. Аппликация 1 навбатма-навбат 2 36 1 4 12 9. Конструкциялар тузиш 2 10. Пластилин, лойдан ясаш 1 4 36 1 4 12 11. Жисмоний тарбия 2 (ундан биттаси тоза ҳавода) 8 72 хордиқ 1 3 12. Мусиқа 2 8 72 ҳордиқ 1 3 Жами: 12 48 432 5 24 72   4 дан 5 ёшгача бўлган гуруҳларда ўтказиладиган машғулотларнинг тахминий миқдори Т/р Машғулотлар номи Ўқув йили мобайнида Соғломлаштириш даври мобайнида ҳафта мобай- нида ой мобай -нида ўқув йили мобайни-да ҳафта мобайнида ой мобай- нида Соғломлаштириш даври мобайнида 1. Атрофдаги олам билан танишиш 1 4 36 1 4 12 экспериментлар – амалий тажриба 2. Табиат билан танишиш 1 4 36 1 4 12 3. Нутқни ривожлантириш 2 8 72 1 4 12 4. Бадиий адабиёт 1 4 36 викториналар 1 3 5. Элементар математика 1 4 36 мантиқий ўйинлар 1 3 мантиқий фикрлаш 6. Расм чизиш 2 8 72 1 4 12 7. Аппликация 1 навбатма-навбат 2 36 1 4 12 8. Конструкциялар тузиш 2 9. Пластилин, лойдан ясаш 1 4 36 1 4 12 10. Жисмоний тарбия 2 (ундан биттаси тоза ҳавода) 8 72 спорт ўйинлари 1 3 11. Мусиқа 2 8 72 ҳордиқ 1 3 Жами: 14 56 504 6 28 84   5 дан 6 ёшгача бўлган гуруҳларда ўтказиладиган машғулотларнинг тахминий миқдори Т/р Машғулотлар номи Ўқув йили мобайнида Соғломлаштириш даври мобайнида ҳафта мобай- нида ой мобайнида ўқув йили мобай- нида ҳафта мобайнида ой мобай- нида соғломлаштириш даври мобайнида 1. Атрофдаги олам билан танишиш 2 8 72 1 4 12 экспериментлар – илм-фан 2. Табиат билан танишиш 1 4 36 1 4 12 3. Нутқни ривожлантириш 2 8 72 1 4 12 4. Бадиий адабиёт 1 4 36 викториналар 1 3 5. Иккинчи тилни ўрганиш 2 4 36 ўйинлар ўйинлар ўйинлар 6. Элементар математика 1 4 36 мантиқий ўйинлар 1 3 мантиқий фикрлаш 7. Расм чизиш 2 8 72 1 4 12 8. Аппликация 1 навбатма-навбат 2 36 1 4 12 9. Конструкциялар тузиш 2 10. Пластилин, лойдан ясаш 1 4 36 1 4 12 11. Жисмоний тарбия (ундан биттаси тоза ҳавода) 2 8 72 спорт ўйинлари 1 3 12. Мусиқа 2 8 72 ҳордиқ 1 3 Жами: 17 64 576 6 28 84 6 дан 7 ёшгача бўлган гуруҳларда ўтказиладиган машғулотларнинг тахминий миқдори Т/р Машғулотлар номи Ўқув йили мобайнида Соғломлаштириш даври мобайнида ҳафта мобай- нида ой мобай- нида ўқув йили мобай- нида ҳафта мобай- нида ой мобай- нида соғломлаштириш даври мобайнида 1. Атрофдаги олам билан танишиш 2 8 72 1 4 12 экспериментлар – илм-фан 2. Табиат билан танишиш 1 4 36 1 4 12 3. Нутқни ривожлантириш 1 4 36 1 4 12 4. Саводхонликка ўргатиш 1 4 36 ўйинлар 1 3 5. Бадиий адабиёт 1 4 36 викториналар 1 3 7. Иккинчи тилни ўрганиш 2 4 36 1 4 12 8. Элементар математика 2 8 72 мантиқий ўйинлар 1 3 мантиқий фикрлаш 9. Расм чизиш 2 8 72 1 4 12 10. Аппликация 1 навбатма-навбат 2 36 1 4 12 11. Конструкциялар тузиш ва қўл меҳнати 2 12. Пластилин, лойдан ясаш 1 4 36 1 4 12 13. Жисмоний тарбия (ундан биттаси тоза ҳавода) 2 8 72 спорт ўйинлари 1 3 14. Мусиқа 2 8 72 ҳордиқ 1 3 Жами: 18 68 612 7 33 99 Болалар билан қисқа муддатли гуруҳларда ўтказиладиган машғулотларнинг тахминий миқдори № Фаолият турлари Ўтказиш даврийлиги 1. Болаларнинг эркин, мустақил фаолияти Ҳар куни 4. Ўйин фаолияти Ҳар куни 5. Тасвирий фаолият Ҳафтасига икки марта 6. Ўрганувчи тадқиқий фаолият (атрофдаги оламни англаш) Ҳафтасига икки марта 7. Табиат билан танишув Ҳафтасига 1 марта 8. Математика Ҳафтасига икки марта 9. Мусиқа Ҳафтасига икки марта 10. Жисмоний маданият Ҳафтасига икки марта 11. Нутқни ривожлантириш Ҳафтасига 1 марта 12. Саводхонликка ўргатиш Ҳафтасига 1 марта Жами 15 соат   4-илова Йиллик мавзувий режа намунаси Ойлар Ой мавзуси Ой ҳафталари Ҳафта мавзулари Ёш гуруҳлари Кичик гуруҳ Ўрта гуруҳ Катта гуруҳ Тайёрлов гуруҳи Сентябрь Ўзбекистон – менинг Ватаним 1-ҳафта Мен ва болалар боғчаси Мен ва болалар боғчаси Менинг қадрдон Ўзбекистоним Менинг қадрдон Ўзбекистоним 2- ҳафта Менинг шаҳрим Менинг шаҳрим – менинг маҳаллам Менинг шаҳрим – менинг маҳаллам Менинг шаҳрим – менинг маҳаллам 3- ҳафта Мен ва менинг оилам Мен ва менинг оилам Мен ва менинг оилам Мен ва менинг оилам 4- ҳафта Мен ва менинг дўстларим Мен ва менинг дўстларим Мен ва менинг дўстларим Мен ва менинг дўстларим Октябрь Куз бўёқлари 1- ҳафта Олтин куз Олтин куз Мавсумий ўзгаришлар. Кўчманчи қушлар. Мавсумий ўзгаришлар. Кўчманчи қушлар. 2- ҳафта Сабзавот ва мевалар Табиат омборхонаси: сабзавотлар, мевалар, резавор мевалар Табиат омборхонаси: сабзавотлар, мевалар, резавор мевалар Табиат омборхонаси: сабзавотлар, мевалар, резавор мевалар 3- ҳафта Нон ҳаммасига саркор Нон ҳаммасига саркор Нон ҳаммасига саркор Нон ҳаммасига саркор 4- ҳафта Ўзбекистоннинг оқ олтини Ўзбекистоннинг оқ олтини Ўзбекистоннинг оқ олтини Ўзбекистоннинг оқ олтини Ноябрь Транспорт, кўча ҳаракати қоидалари (КҲҚ) Ҳаётий фаолият хавфсизлиги асослари (ҲФХА) 1- ҳафта Транспорбилан танишув Ер усти транспорти Ҳаво, сув ва ер усти транспорти Ҳаво, сув ва ер усти транспорти 2- ҳафта Рангли светофор Рангли светофор Эҳтиёткор пиёда ҳафтаси Эҳтиёткор пиёда ҳафтаси 3- ҳафта Тез ёрдам ва ўт ўчириш ёрдами Шошилинч (тезкор) ҳаракат хизматлари Шошилинч (тезкор) ҳаракат хизматлари Шошилинч (тезкор) ҳаракат хизматлари 4- ҳафта Бизнинг яхши ишларимиз Барча касблар муҳим Бизнинг яхши ишларимиз Бизнинг яхши ишларимиз Декабрь Қиш 1- ҳафта Қиш Қиш. Қиш. Конституция куни Қиш. Конституция куни 2- ҳафта Соғлом танда – соғлом руҳ Соғлом танда – соғлом руҳ Соғлом танда – соғлом руҳ Соғлом танда – соғлом руҳ 3- ҳафта Кийим-бош Мавсумий кийим-бош ва пойафзал Мавсумий кийим-бош ва пойафзал Мавсумий кийим-бош ва пойафзал 4- ҳафта Янги йил нима? Янги йил нима? Янги йил нима? Янги йил нима? Январь Болалар боғчаси 1- ҳафта Қишки ўйин-кулгилар Қишки ўйин-кулгилар Қишки ўйин-кулгилар Қишки ўйин-кулгилар 2- ҳафта Ватан ҳимоячилари куни Ватан ҳимоячилари куни Ватан ҳимоячилари куни Ватан ҳимоячилари куни 3- ҳафта Мен ва менинг баданим Мен ва менинг баданим Мен ва менинг баданим Мен ва менинг баданим 4- ҳафта Хушмуомалалик алифбоси Хушмуомалалик алифбоси Хушмуомалалик алифбоси Хушмуомалалик алифбоси Февраль Ғаройиб дунё 1- ҳафта Бизнинг иноқ мамлакатимиз Бизнинг мамлакатимиз – дўстлик ва тинчлик мамлакати Қўшни мамлакатлар Қўшни мамлакатлар 2- ҳафта Ҳайвонлар ва қушлар билан дўстлашамиз Ҳайвонлар ва қушлар билан дўстлашамиз Дунё мамлакатлари Дунё мамлакатлари 3- ҳафта Ўсимлик-лар билан дўстлаша-миз Ўсимликлар билан дўстлашамиз Ўзбекистоннинг буюк арбоблари Ўзбекистоннинг буюк арбоблари 4- ҳафта Китоб билан дўстлаша-миз Китоб билан дўстлашамиз Китоб тарихи Китоб тарихи ва инсон Март Гўзал баҳор 1- ҳафта Онамнинг куни Онамнинг куни Онамнинг куни Онамнинг куни 2- ҳафта Мавсумий ўзгаришлар. Мавсумий ўзгаришлар. Мавсумий ўзгаришлар. Мавсумий ўзгаришлар. 3- ҳафта Наврўз байрами Наврўз байрами Халқ манбалари. Наврўз байрами Халқ манбалари. Наврўз байрами 4- ҳафта Ҳашаротлар Ҳашаротлар Ҳашаротлар Ҳашаротлар Апрель Ер сайёраси – умумий уйимиз 1- ҳафта Гуллаб-яшнаётган баҳор Гуллаб-яшнаётган баҳор Гуллаб-яшнаётган баҳор Гуллаб-яшнаётган баҳор 2- ҳафта Коинот сирлари Коинот сирлари Коинот сирлари Коинот сирлари 3- ҳафта Ер сайёраси куни Қушлар ҳовлиси Ер сайёраси куни Ер сайёраси куни 4- ҳафта Ўйинчоқларга ғамхўр муносабат Шаҳарга ғамхўр муносабат Сайёрани сақла! Сайёрани сақла! Май Асбоблар ва анжомлар 1- ҳафта Мен ва менинг уйим Мен ва менинг уйим Мен ва менинг уйим. Хотира куни Мен ва менинг уйим. Хотира куни 2- ҳафта Мебель Мебель Мебель Мебель. Миллий ҳунармандчилик 3- ҳафта Идишлар Маиший асбоблар Идишлар. Миллий нақшлар Идишлар. Миллий нақшлар 4- ҳафта Бизнинг ёрдамчиларимиз маиший асбоблар Бизнинг ёрдамчиларимиз маиший асбоблар Бизнинг ёрдамчиларимиз маиший асбоблар Бизнинг ёрдамчиларимиз маиший асбоблар   5-илова Ҳафталик иш режа намунаси Тема месяца: «Узбекистан – мой край родной» Гуруҳ Тайёрлов гуруҳи ___________________ (номи) Мавзу МЕНИНГ ШАҲРИМ. МЕНИНГ МАҲАЛЛАМ Давр Сентябрнинг 2-ҳафтаси Ривожланиш соҳалари бўйича мақсадлар жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш Колоннада бир, икки, тўрт киши бўлиб юриш ижтимоий-ҳиссий (эмоционал) ривожланиш Ўз ҳиссиётларини назорат қилишни ўрганиш нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш кўникмалари Боланинг оғзаки нутқини ёшига мувофиқ мустаҳкамлаш билиш (англаш) орқали ривожланиш Ватан, маҳалла тўғрисидаги билимларни мустаҳкамлаш ижодий ривожланиш Ҳамкорликдаги фаолиятга ижобий муносабатни шакллантириш, ритм ҳиссини, мусиқани ҳис этиш фазилатини, ҳаракатларда ритмик ифодалиликни тарбиялаш Ривожланиш марказлари Ўқув-тарбиявий фаолият Душанба Сешанба Чоршанба Пайшанба Жума Ресурслар, изоҳ Эрталабки доира Дам олиш кунларини қандай ўтказгани ҳақида суҳбат Қандай кайфиятда келдинг? Об-ҳаво ҳақида суҳбат Марказларда эркин фаолият «Қурилиш ва конструкциялаш» маркази Менинг бўлажак уйим Замонавий шаҳар Маҳалла кўчалари (узун-қисқа) Қурилиш блоклари, лего, конструктор «Сюжет-ролли ўйинлар ва драмалаштириш» маркази «Бувижонимникида меҳмонда» «Сартарошхона» Ниқоблар, кийим-бош, атрибутлар «Тил ва нутқ» маркази «Менинг шаҳрим, менинг маҳаллам» номли сюжетли расм бўйича суҳбат Шаҳар паркларига экскурсия (АКТ – слайдлар ёрдамида Сюжетли расмлар,АКТ материаллар «Илм-фан ва табиат» маркази Лой, тош ва қумнинг хусусиятлари «Кимнинг уйи мустаҳкамроқ?» Лой, қум, тош, махсус идишлар, шарлар «Санъат» маркази Очиқ ҳавода ўз фикри бўйича расм чизиш «Обод маҳалла» мавзусида оригами ва аппликация А-4 қоғоз, рангли қоғоз, бўёқлар, табиий материаллар Мусиқа ва ритмика маркази «Шаҳрисабз» қўшиғини тинглаш «Салом нима дегани?» қўшиғи садолари остида куйлаш ва ритмик ҳаракатланиш «Дунё ранг-баранг яйловга ўхшайди» қўшиғини куйлаш Мусиқа маркази, мусиқали дисклар Катта гуруҳларда ишлаш 6-илова 3 дан 7 ёшгача бўлган боланинг ривожланиш харитаси Боланинг ривожланиш харитасини тўлдириш учун уч циклдан иборат бўлган кузатув олиб борилади: дастлабки (ўқув йили бошида), оралиқ ва якуний. Дастлабки кузатув ўқув йили бошида ўтказилади (тахминан сентябрь ойи мобайнида). Бу босқичда ҳар бир боланинг бошланғич имкониятлари аниқланади, унинг шу давргача эришган ютуқлари белгиланади. Тарбиячи таълим соҳаларини ўзлаштириш бўйича мавжуд бўлган муаммоларга ҳам эътибор қаратади, боланинг қандай сифатлари қўллаб-қувватлашни талаб этишини, ҳар бир бола учун қандай вазифалар долзарблигини аниқлайди. Кейин Боланинг айни даврдаги ёшини ҳисобга олган ҳолда унинг ривожланиш соҳалари бўйича ютуқлари харитаси тўлдирилади. Оралиқ кузатув биринчи ярим йиллик охирида (декабрь, январь) ўтказилади. Бу мониторингни ўтказишдан мақсад болага нисбатан танланган методиканинг тўғрилигини аниқлаш, ривожланиш динамикасини белгилашдан иборат. Мазкур кузатув натижаларига кўра, тарбиячи, бошқа мутахассислар билан ҳамкорликда, зарурат туғилган ҳолатларда педагогика жараёнига тузатишлар киритиши мумкин. Ўқув йили охирида (одатда май ойида) тарбиячи якуний кузатув ўтказади. Мазкур кузатув асосида йил бошида қўйилган вазифалар қандай ҳал қилингани баҳоланади, мазкур бола ривожида кутилаётган янги натижаларни ҳисобга олган ҳолда кейинги педагогик жараёндан кўзда тутиладиган мақсадлар белгиланади. Кузатув ўтказишда қуйидаги тамойилларга таяниш лозим: • кузатув бола учун одатий шароитда амалга оширилади ва болага ёрдам беришга йўналтирилган бўлади; • бола ривожи борасида янада холис тасаввур ҳосил қилиш учун кузатув камида икки ҳафта (ёки ой) мобайнида олиб борилади; • тарбиячи бола тўғрисидаги маълумотларни ота-оналар ёки муассасанинг бошқа ходимлари билан суҳбатлар жараёнида олиши мумкин; • тарбиячи боланинг мойилликлари, қизиқишларига, унинг мулоқот қилиш ва билим олиш хусусиятларига эътибор қаратиши лозим. Ўқув йили охирида тарбиячи якуний педагогика кенгашига болалар томонидан ўқув дастури ўзлаштирилишининг сифат даражаси тўғрисида ҳисобот ёзади ва унда болалар томонидан тегишли натижаларга эришилмаган бандлар ҳамда улар нега бажарилмаганлиги сабабларига тўхталиб ўтади (баъзи методикалар ўзлаштирилмагани, тарқатма материаллар, адабиётларнинг етарли бўлмагани, гуруҳ техника воситалари билан етарли даражада таъминланмагани, боланинг бетоб бўлгани ва дарсларни ўтказиб юборгани, ота-оналарнинг фаол бўмагани ва ҳ.к.). Ушбу натижалар асосида сабабларни бартараф этиш борасидаги ишлар режалаштирилади ва мазкур гуруҳ учун келаси йилга мўлжалланган вазифалар белгиланади. Кейинчалик педагог (тарбиячи) бола ютуқлари харитасини йилига камида 3 марта тўлдиради ва эришилган натижани тегишли белги (✔) билан белгилайди. Кузатув ривожланишнинг барча соҳалари бўйича олиб борилади. Агар у ёки бу билим олиш соҳасида индикатор «ишламаса», педагог (тарбиячи) дафтар ҳошияларига тегишли белгилар қўйиши лозим. Бу бола ривожланишини кузатиш кундалигини юритишда ёрдам беради. Мазкур ташхис (диагностика) асосида педагог (тарбиячи) руҳшунос (психолог), логопед, жисмоний тарбия бўйича йўриқчи ва бошқалар билан ҳамкорликда боланинг ютуқларини ажратади, шунингдек, таълим соҳаларини ўзлаштиришнинг салбий томонларини аниқлайди. Олинган натижаларга мос равишда таълим жараёнига тузатишлар киритилади, шунингдек, индивидуал иш режалаштирилади ва уни амалга ошириш борасидаги вазифалар белгиланади. Ўқув йили охирида (одатда май ойида) ушбу харита бўйича якуний кузатув ўтказилади. 3 дан 5 ёшгача бўлган боланинг ривожланиш харитаси Боланинг фамилияси, исми ________________________________________________ Туғилган санаси ________________________________________________ МТМга қабул қилинган сана ________________________________________________ Кузатув бошланган сана _________________________________________________ Кузатув бошидаги ёши _________________________________________________ Кузатув якуни санаси _________________________________________________ Ёши 4-йил 5-йил 3 ёшу 3 ой 3 ёшу 6 ой 3 ёшу 9 ой 4 ёш 4 ёшу 3 ой 4 ёшу 6 ой 4 ёшу 9 ой 5 ёш 1 Жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш 1.1 Йирик моторика 1 Турли усулларда юради (тўғри, эркин, кўрсатилган йўналишда)  2 Мувозанатни сақлаган ҳолда чопади  3 Ўз жойида икки оёқда сакрайди  4 Олдинга ҳаракатланган ҳолда сакрайди  5 Ёй остидан эмаклаб ўтади  6 Бадантарбия вақтидаги машқларни қайтаради  7 Уч ғилдиракли велосипедда учади  8 Спорт нарвони бўйлаб юқорига ва пастга  9 Колонна, доирага тўғриланиши мумкин  10 Оёқ учида, товонда, орқа билан, оёқ кафтининг ташқи томонида ва тиззасини баланд кўтарган ҳолда юради 11 Арқонда ҳаракатланиш вақтида мувозанатни сақлайди 12 Тиззаларини баланд кўтарган ҳолда чопади 13 Унча баланд бўлмаган тўсиқлардан сакраб ўтади  14 Сакрамачоқ (скакалка) орқали сакрашга ҳаракат қилади  15 Гимнастика скамейкасида қўли билан тортилган ҳолда қоринда эмаклайди 16 Гимнастика деворига тирмашиб чиқади 17 Самокатда учади 1.2 Майда моторика 1 Арқонни ҳалқага киритади  2 Майда предметларни муайян тартибда тахлайди 3 Ўйинчоқларни мустақил тарзда қутига солади ва уларни қутидан олади  4 Катталар ёрдамида йирик мунчоқларни ипга ўтказади  5 Предметларни бир идишдан бошқа идишга солади 6 Тугмалар, кийим ва пойафзал илгакларини мустақил равишда тақади ва ечади 7 Майда, ўрта ва йирик мунчоқларни намунага мувофиқ ипга ўтказади 8 Қулф, илгакларни очади ва ёпади, калитдан фойдаланади 9 Майда предметлар (конструктор деталлари)ни бурайди ва тескари бураб олади 10 Конструкторнинг катта ва майда қисмларидан турли предметлар ясайди 11 Намуна бўйича тўғри чизиқ ва доира чизади 12 Белгиланган чизиқлар бўйича қоғоз, мато, салфеткаларни тахлайди 13 Белгиланган чизиқлар бўйлаб қоғозни қайчи билан кесади 1.3 Сенсомоторика 1 Катта коптокларни ўтирган ва турган ҳолда икки қўли билан масофага думалатади  2 Предметни белгиланган нишонга қарата отади  3 Коптокни бошқа болага думалатади ёки отади  4 Силлиқ ва ғадир-будур текстура (тузилиш)ни ажрата олади  5 Таъмни аниқлайди  6 Қўғирчоқлар солинган коляскани учиради  7 Ўнг ва чап қўли билан коптокни галма-гал ерга уради 8 Галма-гал ўнг ва чап томонга айланади 9 Турли тузилишлар ва юзаликларни ажратади 10 Учаётган, сузаётган майда предметларни матрап билан ушлайди. 11 Совун пуфакчаларини чиқаради 1.4 Соғлом турмуш тарзи ва хавфсизлик 1 Мустақил тарзда юз-қўлларини ювади, сочиқдан фойдаланади  2 Тароқ ва дастрўмол ёки салфеткадан фойдаланади  3 Овқатланиш вақтида мустақил тарзда қошиқдан фойдаланади, овқатланишдан кейин оғзини чаяди  4 Ўйинчоқларни йиғиштиради, хонада тариб сақлайди  5 Ҳожатхонадан мустақил фойдаланади  6 Тишларини тозалайди 7 Витаминларнинг фойдалилиги ва соғлом овқатланиш ҳақида билади 8 Овқатланишдан олдин қўлларини ювади 9 Санчқи (вилка)дан тўғри фойдаланади 10 Ташқи кўринишини тартибга келтиради 11 Ўзига яхши қарайди 12 Ёрдам кўрсатишни илтимос қила олади 2 ИЖТИМОИЙ-ҲИССИЙ РИВОЖЛАНИШ 2.1. Мен-концепцияси 4-йил 5-йил 3 ёшу 3 ой 3 ёшу 6 ой 3 ёшу 9 ой 4 ёш 4 ёшу 3 ой 4 ёшу 6 ой 4 ёшу 9 ой 5 ёш 1 Ўзи ҳақида биринчи шахсда гапиради – «мен»  2 Ўзи ҳақида гапиради (исми, фамилияси, ёши, жинси ва ҳ.к. билади)  3 Ўзига яқин инсонларга мурожаат қилади ва улардан ёрдам сўрайди  4 Ўзига дўст танлайди ва у билан ўйнайди  5 Ўз оиласи ва қариндошлик алоқаларига қизиқиш билдиради 6 Ўз эҳтиёжларини билдиради 7 Ошиб бораётган ишончни намоён этади 8 Ўз истаклари, қизиқишларини ифодалайди  9 Ўз ҳис-туйғулари ва кечинмаларини ифодалайди  10 Ўйинларда ўзига роль олиши мумкин  11 Ўз хатти-ҳаракатларига баҳо беришга қодир («буни мен қилдим») 12 Катталарнинг илтимоси (топшириғи)ни бажаради 13 Машғулотлар вақтида эътиборни сақлашга қодир 14 Муваффақият сари ҳаракатни намоён этади 15 Омадсизлик, мағлубиятдан қайғуга тушади 16 Турли ҳиссиётлар ва кайфиятни намоён этади 2.2 Ҳиссиётлар ва уларни бошқариш 1 Эртак, ҳикоя ва мультфильмлар қаҳрамонларига қайғудош бўлади 2 Хурсандчилик, ғам-ташвиш сингари ҳиссий ҳолатларни тушунади 3 Ўз ҳиссиётлари ва ташвишларини ифодалайди («менга ёқади», «мен ёқтирмайман») 4 Бошқа боланинг ҳиссиётларини сўз билан ифодалайди 5 Бошқаларага нисбатан ҳамдардлик кўрсатади 6 Сюжет-ролли ўйинларда иштирок этади 7 Ўз оиласи ҳақида гапира туриб, унга нима ёқиши ёки ёқмаслигини айтиб ўтади 8 Ўйин фаолияти вақтида мулоқотга киришади 9 Ўйинда ҳамкорлик қилади, ўзига ижтимоий ролни олади 10 Ўйин вақтида болалар билан самимий муносабатда бўлади ва ўйинчоқлари билан ўртоқлашади 11 Эслатишсиз катталар билан саломлашади ва хайрлашади 12 Ўз хатти-ҳаракатларига баҳо беради 13 Катталарга муржаат қилади ва ўз фикрини билдиради 14 Совғалар, байрамлардан шодланади 2.3 Ижтимоийлашув, катталар ва тенгдошлар билан мулоқот 1 Оила аъзоларини билади 2 Катталар ҳаракатига тақлид қилади 3 Ўз ҳаракатларида натижага эришиш йўлида қатъийлик кўрсатади 4 Катталар ва болалар билан ҳамкорликда ўйнайди 5 Болаларнинг салбий хатти-ҳаракатларига нисбатан ўз муносабатини билдиради 6 Жамоавий ўйин фаолиятида қатнашадаи 7 Тенгдошларга нисбатан хайрихоҳлик билдиради 8 Ўз машғулотлари учун жой тайёрлайди 9 Гуруҳ қоидаларини бажаради (ўйинчоқларни йиғиштиради, кийимларни тахлайди ва ҳ.к.) 10 Ўз оиласи аъзоларига самимий муносабат кўрсатади ва уйга боғлиқ муайян қоидаларни бажаради 11 Ўз дўсти (дугонаси) ҳақида гапириб бериши мумкин 12 Катталарнинг хатти-ҳаракатлари ва юриш-туришларини ўхшатган ҳолда, уларга тақлид қилади 13 Топшириқларни катталар назоратисиз бажаришни билади 3 НУТҚ, МУЛОҚОТ, ЎҚИШ ВА ЁЗИШ КЎНИКМАЛАРИ 3.1. Нутқ ва тил 4-йил 5-йил 3 ёшу 3 ой 3 ёшу 6 ой 3 ёшу 9 ой 4 ёш 4 ёшу 3 ой 4 ёшу 6 ой 4 ёшу 9 ой 5 ёш 1 Ўзининг баъзи ҳаракатларини сўзлар билан биргаликда олиб боради 2 Суратда кўраётган нарсалар ҳақида гапиради 3 Катталарнинг турли саволларига жавоб беради 4 Мулоқотда фаоллик кўрсатади 5 Таниш асардан парча эшитиб, унинг номини айтади 6 Кичик шеърни ёддан айтиб беради 7 Катталар томонидан бошлаб берилган таниш эртак, ҳикояни давом эттиради ёки якунлаб беради 8 Дидактик ўйинлар ўйнайди 9 Бошланган ҳикояни давом эттиришга қодир 10 Воқеаларни муҳокама қилиш вақтида ўз фикрини билдиради ва саволлар беради 11 Берилган саволларни тушунади ва уларга жавоб беради 12 Суҳбатда феъллар ва сифатлардан фаол фойдаланади 13 Отлар ва феъллардан фойдаланган ҳолда унча мураккаб бўлмаган гаплар тузади (доктор беморларни даволайди, сотувчи сабзавотлар сотади) 14 Сўзлардан «кўп», «битта» маъносида фойдаланади 15 Нутқда турли оҳанг (интонация)лар, мимика ва имо-ишоралардан фойдаланади 16 Дидактик ва оғзаки ўйинлар ўйнайди 3.2 Ўқиш кўникмалари 1 Китоб ҳақида тушунчага эга 2 Катталардан китоб ўқиб беришни илтимос қилади 3 Ўз ёшига мос китобларни кўриб чиқади 4 Китобдаги матн ва расмлар ўртасидаги боғлиқликни ўрнатади 5 Таниш эртак қаҳрамонларини суратлар бўйича танийди 6 Эшитган ҳикояларига муносабат билдиради ва катталарга саволлар беради 7 Эшитган ҳикоясининг асосий онларини суратлар бўйича айтиб бериши мумкин 8 Бадиий асардан парча тинглаганидан сўнг унинг номини айтиб беради 9 Ўз ёшига мос шеърни ёддан билади 10 Китоб билан батартиб муносабатда бўлади 3.3 Қўл панжасининг майда моторикаси 1 Варақ юзасига тўғри чизиқлар чизади 2 2-3 та объектдан суратлар яратади 3 Ҳарфларга қизиқиш билдиради, баъзи ҳарфларнинг ёзилишини билади ва фарқлайди 4 Йирик мунчоқларни чилвирга тизади 5 Ёзишга ҳаракат қилади 6 Чизиқлар, белгилар, илгакларнинг оддий нусхаларини олади 7 Унча мураккаб бўлмаган шаклдаги предметлар расмини чизади 8 Суратларни контур бўйича айлантиради ва бўяйди 9 Шаблонларни штрихлайди 10 Майда деталлардан конструктор йиғади 11 Ўртача мунчоқларни ипга тизади 12 Қоғозни қатъий равишда белгиланган чизиқлар бўйича кесади 13 Қоғозни белгиланган чизиқлар бўйича тартиб билан йиртади 14 Қоғозни икки қўли билан айлантириб бурайди 4 Билим олиш (англаш) орқали ривожланиш 4.1 Интеллектуал-англаш кўникмалари 4-йил 5-йил 3 ёшу 3 ой 3 ёшу 6 ой 3 ёшу 9 ой 4 ёш 4 ёшу 3 ой 4 ёшу 6 ой 4 ёшу 9 ой 5 ёш 1 Предметларни бир белги бўйича саралайди 2 Олтита рангни фарқлайди ва ажратади 3 Ўхшаш жуфтликни танлай олади 4 Суратлардаги предметларни танийди ва уларнинг номини айтади 5 Жонли объектларга қизиқиш кўрсатади 6 Предметлар тайёрланган материалларни ажратади (қоғоздан, ёғочдан, металлдан) 7 Хонани ўрганади ва макондаги ўз жойини аниқлай олади 8 Атрофдаги оламга қизиқиш билдиради 9 Суратларни таққослайди 10 2-3 та белги бўйича гуруҳларга ажратиши мумкин 11 Жонли мавжудотларнинг асосий эҳтиёжларини таърифлайди ва таққослайди )ҳайвонлар озиқланади, нафас олади, ҳаракатланади ва ҳ.к.) 12 Сув ва ҳавонинг ҳаёт учун аҳамиятини таърифлайди 13 Куннинг турли даврлари (тонг, кун, оқшом, тун)ни билади ва ўз нутқида тўғри фойдаланади 14 Йил фасллари тавсифини билади 15 Янгиликка фаол қизиқади 4.2 Элементар математик кўникмалар 1 Предметларни 1-2 та белги бўйича гуруҳларга ажратади 2 Атрофдаги муҳитдан «битта» ва «кўп»ни топади 3 Предметларни уларнинг катталиги бўйича жойлаштиради 4 Геометрик фигуралар (доира, тўртбурчак, учбурчак) ва шакллар (куб, шар)ни фарқлайди 5 Кўпликларни таққослайди 6 Қисқароқ – узунроқ тушунчалари маъносини тушунади 7 «Тонг», «оқшом», «кун», «тун» сўзлари маъносини тушунади 8 «Ярим», «яримта» тушунчаларини билади 9 Ҳисоб ва ҳисоб қаторидаги алоқаларни тушунади 10 Механик тарзда 5 гача санайди 11 Ўхшаш геометрик фигураларга эга бўлган предметларни топади 12 Геометрик фигуралар ва шаклларни билади 13 Миқдорий алоқаларни ўрнатади 14 Соннинг миқдорий таркибини билади 15 Математик тушунчалардан (кўп, кам, жами, шунча) фойдаланади 16 Тартиб бўйича санайди 17 «Кўпроқ», «камроқ», «тенг» тушунчаларини таққослайди 18 Маконда ўз жойини аниқлай олади (олдинда, орқада, юқорида, пастда, яқинда, узоқда) 19 Яхлит ва унинг қисмлари маъносини тушунади 4.3 Англаш-тадқиқ қилиш ва самарали (амалий) фаолиятни ривожлантириш 1 Экспериментларда катталар билан биргаликда иштирок этади (қориш, бўяш, чўкади – чўкмайди ва ҳ.к.) 2 Табиатдаги алоҳида ўзгаришларни фарқлайди (қор, ёмғир, дўл, иссиқ, шамол ва ҳ.к.) 3 Баъзи ҳашаротлар ва қушларни билади ва номини айтади 4 Баъзи ҳайвонларнинг болаларини тўғри айтиб беради 5 «Сюжет бўйича» қурилмалар яратади 6 Сув ва қум билан ўйнайди 7 Жонли объектларни кузатади 8 Экспериментларда катталар билан биргаликда иштирок этади (қориш, бўяш, иситиш, қайнатиш, магнетизм ва ҳ.к.) 9 Йил фасллари учун характерли бўлган табиат ҳодисаларини айтиб беради 10 Нима учун овқатланиш, нафас олиш, ўқиш кераклигини билади 11 Организмдаги баъзи аъзоларнинг вазифаларини билади 12 Баъзи физик жараёнларнинг аҳамиятини билади 13 Конструкт, пазл, мозаика, лего яратади 5. ИЖОДИЙ РИВОЖЛАНИШ 5.1 Дунёни бадиий ҳис этиш 4-йил 5-йил 3 ёшу 3 ой 3 ёшу 6 ой 3 ёшу 3 ой 4 ёш 4 ёшу 3 ой 4 ёшу 6 ой 4 ёшу 9 ой 5 ёш 1 Расмлар, халқ амалий санъати асарлари, ўйинчоқлар, объектларни идрок қилишда ҳиссий (эмоционал) куйинчаклик кўрсатади 2 Табиат кўринишлари, ўйинчоқлар, болаларнинг кийимларидаги ранглар гўзаллигини сезади 3 Таниш қўшиқларни ажратади 4 Товушлар, оҳангларни диққат билан эшитади 5 Тасвирий санъат элементларидан фойдаланади 6 Амалий-декоратив санъат борасида бошланғич тушунчага эга 7 Санъат билан боғлиқ баъзи касблар (рассом, бастакор, актёр) ҳақида тушунчага эга 8 Санъатнинг баъзи турлари ва жанрларини фарқлайди (қўшиқ, рақс, мусиқа, шеърият, топишмоқ, расм, ҳайкал) 9 Баъзи меъморий қурилмалар ҳақида тушунчага эга 10 Оҳанг ва қўшиқлардаги юқори ва паст товушларни фарқлайди 11 Баъзи мусиқа асбобларининг садосини ажратади (пианино, дутор, чилдирма) 12 Мусиқа оҳангига мос равишда рақсга туша олади 5.2 Бадиий-ижодий қобилиятлар 1 Тасвирий материалларни билади ва улардан тўғри фойдаланади 2 Алоҳида предметлар, оддий композицияларни чизади 3 Тасвирланаётган предметларга мос келадиган рангларни танлайди ва бўяйди 4 Болалар мусиқа асбобларида чалади (чилдирма, найча, ёғоч чанг (ксилофон) 5 Болалар гуруҳи билан биргаликда қўшиқ айтади 6 Рақсга тушади (жуфтликда айланади, депсинади, мусиқа остида предметлар билан ҳаракатланади) 7 Пластилиндан оддий шакллар ясайди 8 Тайёр фигуралардан предметлар тасвирини яратади, қоғоздан тайёрланган турли безаклар билан безатади 9 Қумдан турли шакллар ва пирамидалар қуради 10 Предметлар шаклини аниқ ифодалаган равишда деталларга бой тасвирлар чизади 11 Сюжетга оид расм, персонажлар ва предметлар тасвирини чизади 12 Шаклларни турли техникалар ёрдамида бўяйди 13 Лой, хамир ёки пластилиндан нарсалар ясайди 14 Ўз фаолиятини бошлашдан олдин ниятини амалга оширади 15 Хорда қўшиқ куйлайди 16 Миллий рақс ҳаракатларини мусиқага мос равишда бажаради 17 Мусиқа асбобини чалади (қўнғироқча, чилдирма, металлофон, треугольник) 18 Катталар ёрдамида бармоқли театр инсценировкасини тайёрлашда иштирок этади 5 дан 7 ёшгача бўлган боланинг ривожланиш харитаси Ёши (ойларда) 6-йил 7-йил 5 ёшу 3 ой 5 ёшу 6 ой 5 ёшу 9 ой 6 ёш 6 ёшу 3 ой 5 ёшу 6 ой 5 ёшу 9 ой 7 ёш 1 Жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш 1.1 Йирик моторика 1 Товондан оёқ учига ўтган тарзда юради  2 Тўсиқлардан ҳатлайди ёки айланиб ўтади  3 Гимнастика скамейкаси бўйлаб мувозанатни сақлаган ҳолда юради; қия тахтада тўғри ва ёнлама  4 Турлича югуриш усулларини бажаради (илонизи, эгри-бугри, мокисимон, тўсиқларни енгиб ўтган равишда) 5 Турли усулларда сакрайди 6 Гимнастика девори бўйлаб тирмашади 7 Колоннада битталаб, иккиталаб, тўртталаб юради; доирада, шеренгада юради 8 Юриш вақтида турли буйруқларни бажаради 9 Енгил, тезкорлик билан, тўсиқлардан ҳатлаб ўтган ҳолда, йўналиш ва мувозанатни сақлаб югуради 10 Турган жойида бурилиб, оёқларини ўнгга-чапга қўйиб сакрайди 11 Сакрамачоқда турли усулларда сакрайди 12 Арғамчи зина, арқон бўйлаб тирмашади 1.2 Майда моторика 1 Юзаликда (асфальтда) турли чизиқлар чизади 2 Катта, ўртача ва кичик ўйинчоқларни ҳажми бўйича мос келадиган қутиларга тақсимлайди 3 Мураккаб конструкцияларни йиғади 4 Қопчадаги ўйинчоқларни пайпаслаб айтиб бериши мумкин 5 Қоғозни чизиқ бўйича қирқади 6 Тақлид қилинаётган предметлар (гул, қуш, капалак, қулф)ни қўллари, бармоқлари билан кўрсатади 7 Арқонлардан турли боғламалар боғлайди 8 Ўйин фаолияти мобайнида унча катта бўлмаган ўйинчоқлар билан ўйнайди 9 Қоғозни белгиланган чизиқ бўйлаб тартиб билан йиртади 10 Майда қисмлардан иборат бўлган мозаика ва пазллар йиғади 1.3 Сенсомоторика 1 Тўпни юқорига отади ва уни қайта илиб олади 2 Узатилган тўпни турли усуллар билан илиб олади 3 Тўсиқни айланиб ўтган ҳолда тўпни клюшка билан ерда айлантиради 4 Қум солинган қопчани нишонга ирғитади 5 Асосий ҳолатда туриб, кўкрак баландлигида тўпни икки қўли билан бошқа болага узатади 6 Турли анализаторлар (ёпиқ кўзлар, пайпаслаш, таъмига қараб аниқлаш) ёрдамида предметларни текширади 7 Тўпни пастдан, бош ортидан отади 8 Тўпни ер бўйлаб илонизи шаклида айлантиради 9 Чанғи, ролик, икки ғилдиракли велосипедда учади 10 Нишонни тўп билан ағдаради (боулинг) 11 Чамбарак (обруч)ни қўллари, оёқлари, бели билан айлантиради 12 Ҳалқаларни белгиланган жойга отади 1.4 Соғлом турмуш тарзи ва хавфсизлик 1 Шахсий гигиенага риоя қилади 2 Стол атрофида овқатланиш маданиятига риоя қилади 3 Витаминларнинг овқатланишдаги аҳамияти ва ролини билади 4 Тананинг асосий қисмлари ва уларнинг вазифаларини билади 5 Сув истеъмол қилишнинг муҳимлигини тушунади ва мустақил равишда сув ичиш режимига риоя қилади 6 Пиёдалар учун мўлжалланган асосий кўча ҳаракати қоидаларини билади 7 Ўзининг ташқи кўринишини назорат қилиб боради 8 Ёрдам керак бўлганда катталарга мурожаат қилиш кераклигини билади 9 Табиат бурчагидаги ўсимликлар ва ҳайвонларни парвариш қилади 10 Саломатлик учун зарарли бўлган одатларни (чекиш, спиртли ичимликлар, олов билан ўйнаш ва ҳ.к.) тушунади ва фарқлайди 11 Болалар боғчасида, кзчада, транспортда ўзини тутиш қоидаларига риоя қилади 12 Пиёдалар ва велосипедчилар учун мўлжалланган кўча ҳаракати қоидаларини билади 2 ИЖТИМОИЙ-ХИССИЙ РИВОЖЛАНИШ 2.1. Мен-концепцияси 6-йил 7-йил 5 ёшу 3 ой 5 ёшу 6ой 5 ёшу 9 ой 6 ёш 6 ёшу 3 ой 6 ёшу 6 ой 6 ёшу 9 ой 7 ёш 1 Унга юкланаётган мажбуриятларни қабул қилади ва уларга риоя этади 2 Ўзининг миллий мансублигини билади 3 Ўз истаклари, манфаатларини аниқ ифодалайди 4 Ўз ҳиссиётларини ифодалайди 5 Ўз-ўзини баҳолаш қобилиятини намоён этади 6 Мустақил равишда ўзи учун машғулот турини танлайди 7 Ғоялар таклиф этади, ташаббускорлик кўрсатади 8 Самимий ва очиқ 9 Ҳиссиётлари ва кайфиятини айтиб бера олади 10 Мустақилликка интилади 11 Ўзининг гендер, оилавий мансублиги борасида ижобий ҳиссиётларни бошдан кечиради 12 Ўз миллати, тили ва маданиятини билади 13 Юкланаётган мажбуриятларни қабул қилади ва фаолликка ташаббус кўрсатиши мумкин 14 Шахсий қарорлар қабул қилиш қобилиятини намоён этади 15 Бошқалар учун намуна бўлишга интилиш кўрсатади 2.2 Ҳиссиётлар ва уларни бошқариш 1 Асосий ҳиссиётлар сабабларини тушунади 2 Агар кимнидир хафа қилса, айбдорлик ҳиссини кўрсатади 3 Яхши ёки ёмон хатти-ҳаракатга баҳо беришга қодир 4 Ўйиндаги ғалаба онларида умеет шодланишни билади 5 Ўз ҳиссиётлари ҳамда кечинмаларини Дўстлари ва яқин кишилари билан ўртоқлашади 6 Қўрқув ва хавф нималигини тушунади 7 Ҳаммабоп асарларни мамнуният билан тинглайди ва улар борасида ўз ҳиссий муносабатини билдиради 8 Ўз ҳиссиётлари ифодаланишини назорат қилади 9 Ўз кечинмаларини ифодалай олади 10 Турли ижтимоий вазиятларда бола ҳиссий муносабат билдиради 11 Ўз ҳиссий ҳолатини сўз билан ифодалаши мумкин 12 Бошқа инсонлар ёки адабий асарлар қаҳрамонларининг ҳиссиётлари борасида фикр билдиради 13 Ўзини ёмон ҳис қилаётганларга ҳамдардлик қилади ва уларга тасалли беради 2.3 Ижтимоийлашув, катталар ва тенгдошлар билан мулоқот 1 Мулоқотда ўз фикри, ҳиссиётлари ва тасаввурларини намоён эатид 2 Гуруҳда ва оилада ташкил этиладиган ишларда қатнашади 3 Илтимос ёки хабарни суҳбатдошга етказишни билади 4 Мустақил, катталардан нисбий мустақиллигини намоён этади 5 Ёрдам кўрсатишга тайёр 6 Таниш инсонлар билан суҳбатга осон киришади 7 Ижтимоий ахлоқ қоидалари ва меъёрларига бўйсунади 8 Бошқа болалар билан барқарор дўстона алоқалар ўрнатади 9 Катталар ва тенгдошлари билан осон мулоқот қилади 10 Бошқаларнинг хатти-ҳаракатлари борасидаги ўз таассуротларини намоён этади 11 Бошқаларнинг муваффақиятидан шодланиш қобилиятини кўрсатади 12 Можароларни ҳал қилиш учун бир қанча усуллардан фойдаланади (юпатади, ўз ўйинчоғини беради, самимий сўзлар айтади) 13 Ўйинлар ўйлаб топади, сюжет-ролли ўйинларда иштирок этади, турли эртакларни саҳналаштиришда қатнашади 3 НУТҚ, МУЛОҚОТ, ЎҚИШ ВА ЁЗИШ КЎНИКМАЛАРИ 3.1. Нутқ ва тил 6-йил 7-йил 5 ёшу 3 ой 5 ёшу 6 ой 5 ёшу 9 ой 6 ёш 6 ёшу 3 ой 6 ёшу 6 ой 6 ёшу 9 ой 7 ёш 1 Кузатилаётган воқеа ва ҳодисларни тушунтиради 2 Умумлаштирувчи сўзлардан тўғри фойдаланади (мевалар, сабзавотлар, дарахтлар, қушлар, идишлар) 3 Предметларнинг ўзига нисбатан жойлашган ҳолатини тасвирлайди (менинг олдимда, столда) 4 Сўзлардан белгиланишига кўра тўғри фойдаланади 5 Нутқда мазмунига кўра асосий нутқ қисмларидан фойдаланади 6 Бир ўзакли сўзларни (намуна бўйича) ҳосил қилади (мушук-мушукча-мушуквой) 7 Грамматик жиҳатдан содда ва қўшма гаплар тузади 8 Суҳбатни қувватлайди 9 Катталар ёрдамида истак бўйича ижодий ҳикоя тузади 10 Барча товушларни тўғри ва аниқ талаффуз қилади 11 Она тилида эркин, грамматик жиҳатдан тўғри суҳбатлашади, сўз туркумларидан тўғри фойдаланади 12 Гапларда синоним ва антонимларни топади ҳамда уларни берилган топшириққа кўра тегишлича танлай олади 13 Кўп маъноли сўзларнинг турли маъноларини тушунади 14 Хилма-хил кўринишдаги гаплар тузади 15 Расм бўйича мустақил равишда таърифий ҳикоя тузади 16 Турли жанрдаги адабий асарларни ифодали сўзлаб беради 17 Гуруҳ доирасидаги муҳокамаларда иштирок этади, эшитади ва суҳбатга киришади 18 Топишмоқлар топади, қофиялар тузади 3.2 Ўқиш кўникмалари 1 Сўздаги биринчи товушни танийди 2 Китобни мустақил тарзда кўриб чиқади 3 Товушлар фарқини билади 4 Сўзларни бўғинга ажратади 5 Сўзларга қофиялар танлайди 6 Нутқнинг диалогик шаклидан фойдаланади, саволлар беради 7 Шеърларни ёдлайди ва ифодали айтиб беради 8 Баъзи адабий асарлар, эртаклар, ҳикояларнинг номи ва муаллифларини билади 9 Ифодалиликнинг интонацион воситаларидан тўғри фойдаланади 10 Ҳарфларга мос келадиган сўзларни танлайди 11 Бошқа болаларга китоб мазмуни ҳақида ёдида қолганларни ҳикоя қилиб беради 12 Бўғинлар ифодаланган карточкалар ёрдамида бўғинлардан сўзлар тузади 13 Сўз, товуш, бўғин, гап тўғрисида тасаввурга эга 14 Пешлавҳалар, китоблар номи, сурат остидаги ёзувлар ва ҳ.к.ни ўқийди 15 Баъзи адабий жанрлар номини билади 16 Таниқли болалар ёзувчилари ва шоирларининг исм-шарифларини билади 3.3 Қўл панжаларининг майда моторикаси 1 Чизиқлар, таёқчалар, гажаклар чизади 2 Қоғоз варағини турли усулларда тахлайди (оригами) 3 Босма ҳарфларни намунага кўра ёза бошлайди 4 Босма ҳарфлар билан ёзади 5 Бармоқчалар ёрдамида турли машқлар бажаради 6 Бўяладиган нақшларни батартиб штрихлайди 7 Турли юзаликлар (нам қум, асфальт, тахта)га чизади ва ёзади 8 Сочларини ўради 9 Мозаика йиғади 10 Сўзлар ва қисқа гаплар ёзади 11 Дафтар чизиқларини тушунади 12 Расмларни тўғри жойлаштиради 13 Нуқтали пунктир расмларни қўлини олмасдан бирлаштиради 14 Матога расмлар тикади 15 Ҳаракатнинг «ўзига» ва «ўзидан» йўналишларида тўғри ҳаракатлана 16 Ҳаракатнинг «ўзига» ва «ўзидан» йўналишларида тўғри ҳаракатланади 17 Турли материаллардан мураккаб намуналар кесади 4 Билим олиш (англаш) орқали ривожланиш 4.1 Интеллектуал-англаш кўникмалари 6-йил 7-йил 5 ёшу 3 ой 5 ёшу 6 ой 5 ёшу 9 ой 6 ёш 6 ёшу 3 ой 6 ёшу 6 ой 6 ёшу 9 ой 7 ёш 1 Сурат бўйича сюжетларни эслаб қолади ва ҳикоя қилади 2 Изчил хулосалар чиқаради, фикр юритади 3 Ҳайвонлар яшайдиган муҳит номларини айтади (балиқ сувда, бўри ўрмонда яшайди ва ҳ.к.) 4 Географияга оид тушунчаларни билади 5 Оддий сабаб-оқибат алоқаларини тушунади (ёмғир ёғаяпти – беркиниш керак) 6 Синаш ва хатолар орқали амалий вазифалар ечимини топишга ҳаракат қилади (кичик машинани юргизиш учун калит билан бураш керак) 7 Объектларни тизимлаштиради 8 Мустақил тарзда атроф-муҳит ҳақида ахборот излайди 9 Кузатувлар асосида умумлаштириш ва хулосалар қилади 10 Йил фасллари ва воқеаларни кетма-кетликда айтиб беради 11 Суратлар бўйича изчил хулосалар чиқаради 12 Ўз мамлакати ва унинг рамзлари тўғрисида тасввурга эга 13 Ўз халқининг баъзи миллий анъаналари ва урф-одатларини билади 14 Болалар энциклопедиясидан фойдалана олади 15 Предметларни ташқи ва ички белгилар бўйича таснифлайди 4.2 Элементар математик кўникмалар 1 Геометрик фигураларни билади ва предметларда уларни ажратади 2 Предметларни узунлиги, эни, қалинлиги, баландлиги бўйича таққослайди 3 Предметлар гуруҳини таққослайди 4 Мулоқот вақтида математик атамалардан фойдаланади 5 1 дан 10 гача бўлган сонлар доирасида математик амалларни амалга оширади 6 Предметларни сони ва умумий миқдори бўйича таққослайди 7 1дан 10гача сонларни тўғри ва тескарисига айтади 8 Предметлар гуруҳларининг тенглиги ва тенгсизлигини аниқлайди ва уларни ўзаро таққослайди 9 Вақт ҳақида тасаввурга эга (тонг, оқшом, кун ва тун) 10 Рақамлар ва сонларнинг ҳаётдаги аҳамиятини тушунади 11 Геометрик фигуралар ва шаклларни билади 12 20 гача бўлган сонлар доирасида баъзи математик амалларни бажаради 13 Математик масалаларни ечади 14 Сон тартиби ҳақида тушунчага эга 15 Гуруҳларнинг тенглиги ва тенгсизлигини таҳлил қилади (қанча кўп? Қанча кам?) 16 Предметларни ҳажми, баландлиги, қалинлиги бўйича кетма-кет тахлайди 17 Шартли ўлчов ёрдамида суюқ, сочилувчан ва қаттиқ жисмларни ўлчайди 4.3 Англаш-тадқиқ қилиш ва самарали (амалий) фаолиятни ривожлантириш 1 Табиат ҳодисаларининг турли омилларга боғлиқлигини тушунади 2 Табиатдаги ўзгаришлар сабабини тушунтриб бериши мумкин (м-н, қорнинг эриши) 3 Одамларнинг атрофдаги табиатга таъсирини тушунади (экиш, ҳосилни йиғиштириш) 4 Табиий материалдан расм бўйича турли буюмлар ясашни билади, иш босқичларини режалаштиради 5 Мустақил равишда моделлар яратиш ва конструкциялашни амалга ошириш мумкин 6 Жонли ва жонсиз оламни фарқлайди 7 Табиатнинг инсонлар ҳаётидаги аҳамиятини англайди 8 Ўз қизиқиш ва кузатувлари билан боғлиқ саволлар беради 9 Ўз тахминларини билдиради, тушунтиради ва олдинги ҳамда ҳозирги тажриба борасида умумлашмалар қилади 10 Тадқиқотдаги ҳал қилиниши зарур бўлган муаммони ажратади ва қўяди 11 Турли ресурслардан фойдаланган ҳолда, ўз кузатувларини ифодалайди ва тасдиқлайди 12 Атроф-муҳитни яхшилашда иштирок этиш муҳимлигини тушунади (м-н, ахлатни тўплаш, уни саралаш, дарахтлар ва гуллар экиш, электр токи, сув ва қоғозни тежаш) 5. ИЖОДИЙ РИВОЖЛАНИШ 5.1 Дунёни бадиий ҳис этиш 6-йил 7-йил 5 ёшу 3 ой 5 ёшу 6 ой 5 ёшу 9 ой 6 ёш 6 ёшу 3 ой 6 ёшу 6 ой 6 ёшу 9 ой 7 ёш 1 Мусиқа асарига ҳиссий муносабат билдиради 2 Мусиқа оҳангига мос равишда турли ҳаракатлар ўйлаб топиши мумкин 3 Бадиий асарлар қаҳрамонлари ролини ўйнаши мумкин 4 Амалий санъат турлари борасида дастлабки тушунчаларга эга 5 Ўз лойиҳаларини яратиш ғояларини билдиради 6 Мусиқий услубларни ажрата билади 7 Кичик сценарийлар ўйлаб топиши ва кичик саҳналар ташкил этиши мумкин 8 Табиий материаллардан буюмлар ясайди 9 Костюмларни безатиши, гулдасталар ясаши, оддий рецептлар бўйича овқат тайёрлаши мумкин 10 Шеърларни ифодали ўқиб беришга қодир 11 Таниш асарларни мустақил равишда ҳикоя қилиб беради, уларни саҳналаштиришда иштирок этади 12 Шеърий ва насрий бадиий асарларга ҳиссий муносабат билдиради 13 Мусиқа асарининг кайфияти ва характерини аниқлашга қодир 14 Ўзбекистондаги болалар шоирлари ва ёзувчиларини ҳамда уларнинг асарларини билади 15 Тасвирий санъат турларини фарқлайди 16 Эстетик мулоҳазалар юритади 17 Ижодий ғоялар тузади 5.2 Бадиий-ижодий қобилиятлар 1 Мураккаб предметлар расмини чизади ва уларни безакли нақшлар билан безатади (чойнак, гилам, рўмолча, лаган) 2 Хотира ёки тасаввур бўйича сюжет яратади 3 Қоғоз ва табиий материаллардан аппликатив безаклар яратади (табрикномалар, хатчўплар) 4 Муҳит ёки ўз лойиҳаларини безатади 5 Кесиш, йиртиш, тахлаш йўли билан фигураларнинг туриши, ўрни ва ҳаракатларини ифодалаган тарзда кичик сюжетлар яратади 6 Тенгдошлари билан ижодий ўйинлар тузиши мумкин 7 Ўз ишларида турли ифодалаш воситаларидан фойдаланади 8 Турли предметлардан композициялар яратади 9 Якка ва жамоавий тарзда қўшиқлар куйлаши мумкин 10 Ҳаракатларга гўзаллик бахш этган равишда рақснинг ўз қарашидаги кўринишини ўйлаб топишга қодир 11 Мусиқа асбобларини якка (соло) ҳолда ёки оркестр таркибида чалиши мумкин 12 Ўз ғоясини яратади ва татбиқ этади 13 Мақсадга эришиш учун ўрнини босувчи сифатида турли предметлардан фойдаланади 14 Ўзига роль олган ҳолда спектакллар қўйишда қатнашади 15 Инсоннинг дунёни ўзгартиришдаги яратувчанлик ролини тушунади 16 Нарсалардан иккиламчи фойдаланиш борасида ғоялар таклиф этиши мумкин   7-илова 6-7 ёшдаги боланинг мактабга тайёрлик харитаси № Ривожланишнинг кутилаётган натижаси Бажаради доимо кўпинча баъзан Ҳеч қачон 1 Жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш 1.1 Ўз имкониятлари ва ёши билан боғлиқ жисмоний ривожланиш меъёрларига мос равишда жисмоний фаоллик кўрсатади 1.2 Турли ҳаракатчанлик фаоллигини уйғун равишда ва мақсадли бажаришни билади 1.3 Турли ҳаётий ва ўқув вазиятларида майда моторика кўникмаларидан фойдаланади 1.4 Ўз ҳаракатларини ҳиссиёт ва сезги органлари ёрдамида бошқаради 1.5 Шахсий гигиена кўникмаларини қўллайди 1.6 Хавфсиз ҳаётий фаолият асослари қоидаларига риоя қилади 2 Ижтимоий-ҳиссий ривожланиш 2.1 Ўз «Мен»и ва бошқа инсонларнинг ҳаётий фаолият муҳитидаги роли тўғрисида тасаввурга эга бўлади 2.2 Ўз ҳиссиётларини бошқаради ва уларни вазиятга мос равишда ифодалайди 2.3 Ўзгаларнинг ҳиссиётларини фарқлайди ва уларга мос равишда жавоб беради 2.4 Катталар ва тенгдошлар билан вазиятга мос равишда мулоқот қилади 2.5 Мураккаб вазиятлардан амалий чиқиш йўлларини топади 3 Нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш кўникмалари 3.1 Нутқни эшитади ва тушунади 3.2 Ўз нутқида тўғри талаффуз, қулай грамматик шакллар ва хилма-хил гап конструкцияларидан фойдаланади 3.3 Иккинчи тилни ўрганишга қизиқиш намоён қилади 3.4 Иккинчи тилни эгаллаш бўйича дастлабки билимларини кўрсатади 3.5 Бадиий адабиёт асарларига қизиқиш намоён қилади 3.6 Сўзнинг луғавий, бўғинли ва фонетик тузилиши тўғрисида тасаввурга эга бўлади 3.7 Турли маъно шаклларини мустақил равишда тузиш ва сўзлаб беришни билади 3.8 Ёзишнинг дастлабки кўникмалари ва воситаларидан фойдаланишни билади 4 Билим олиш (англаш) орқали ривожланиш 4.1 Билим олишга фаол қизиқишни намоён этади 4.2 Ўқув ва ҳаётий фаолият учун ахборотни мустақил равишда топади ва ундан фойдаланади 4.3 Предметлар, воқеалар ва кўринишлар ўртасидаги оддий алоқаларни тушунади ва уларни яхлит бир бутунлик сифатида идрок қилади 4.4 Рақамлар, ҳисоблашни билади ва уларни ҳаётда қўллайди 4.5 Макон, шакл ва вақтга мос равишда иш тутади 4.6 Элементар математик ҳисоблашларни амалга оширади 4.7 Атроф-муҳитдаги воқеа-ҳодисалар ва кўринишларни кузатади ҳамда тадқиқ қилади 4.8 Атроф-муҳитга нисбатан эҳтиёткорона ва ғамхўр муносабатни намоён этади 5 Ижодий ривожланиш 5.1 санъат ва маданиятга қизиқиш билдиради 5.2 миллий анъаналарни қадрлайди ва уларни кундалик ҳаётнинг бир қисми сифатида идрок этади 5.3 миллий анъаналарни қадрлайди ва уларни кундалик ҳаётнинг бир қисми сифатида идрок этади 5.4 олинган билим ва кўникмалардан турли ҳаётий вазиятларда ўз ижодий режаларини тузиш ва татбиқ қилиш учун фойдаланади 5.5 инсоннинг дунёни ўзгартиришдаги яратувчанлик ролини тушунади МТМдаги болаларнинг мактабга тайёрлигига оид мазкур харита таълим жараёнининг муваффақиятлилиги ва самарадорлигини аниқлаш, педагогларнинг профессионал малакасини ошириш, таълим жараёни ҳолати сифатини бошқариш имконини беради. Ўқув йили якунига етганидан сўнг мактабга тайёрлов гуруҳи бўйича ўтказилган мониторингга асосан амалга оширилган ишлар самарадорлиги аниқланади, кутилаётган натижалар билан таққослаш ишлари ўтказилади, муаммолар, уларни ҳал қилиш йўллари ҳамда мактабгача таълим муассасасининг кейинги ўқув йилига мўлжалланган устувор вазифалари белгиланади.

Киритилган вақти: 17/08/2019 13:43;   Кўрилганлиги: 1996
 
Материал манзили: http://ishtixonmtb.uz/for-parents/ilk-qadam-maktabgacha-talim-muassasasining-davlat-oquv-dasturi
Чоп этилган вақт: 22/09/2021 21:01