Хабарлар

АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ - МАМЛАКАТ АҲОЛИСИ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТ ОЛИШНИНГ ЭНГ САМАРАЛИ УСУЛИ

30-07-2021 07:52   2

           Жаҳон тажрибасида мамлакат аҳолисининг аниқ сони, ёши, жинси, фуқаролиги, миллий таркиби, оилавий аҳволи, касби, бандлиги, даромад манбаи ва бошқа жиҳатлар бўйича батафсил маълумот тўплашнинг энг самарали усули аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш ҳисобланади. Шу боис, 2023 йилда мамлакатимизда илк бор ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш тадбирларига ҳозирдан жиддий тайёргарлик кўрилмоқда.

ТАБИАТШУНОС БОЛАЖОНЛАР

28-07-2021 14:53   6

Иштихон тумани 15-давлат мактабгача таълим ташкилотининг Ўрта гуруҳ тарбияланувчилари эрталабки бадантарбия машқларини бажариб бўлгач, ҳовлидаги мўъжаз гулзорда гулларни кузатишади. Тарбиячи опаси уларга гулларни ўстириш, парвариш қилиш бўйича фойдали маълумотлар беради. Бу тарбияланувчиларнинг табиатга бўлган муносабатини тўғри шаклланишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Аҳолини рўйхатга олиш нега 10 йилда бир марта?

23-07-2021 14:21   14

Хўш, нега айнан 10 йилда бир марта? Бунинг бир қанча сабаблари бор, албатта. Аввало, 10 йил ичида жамиятда салмоқли ўзгаришлар рўй беради. Аввалги рўйхатга олиш усуллари самарадорлиги сезиларли даражада камайиши сабабли, сўровномалар мазмунига тузатишлар, маълумотларни тўплаш ва қайта ишлаш усулларига замонавий талаблардан келиб чиққан ҳолда ўзгартиришлар киритиш талаб этилади.

“МУЛКИ ТУРОН” ҚЎҒИРЧОҚ ТЕАТРИ ИШТИХОНДА

16-07-2021 17:32   19

Мактабгача таълим ташкилотлари болажонлари учун вилоят “МУЛКИ ТЎРОН” номли қўғирчоқ театри жамоасининг тўрт нафар ходимлари томонидан “СЕҲРЛИ ТОШ – ЛАЙЛАК СЕҲРИ” эртаги жонлантирилди. 

МТТДА КИТОБ ЯРМАРКАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

13-07-2021 17:19   20

Tуманимиздаги 7-давлат мактабгача таълим ташкилотида китоблар ярмаркаси ташкил этилди. Унда мактабгача таълим ташкилотининг барча педагог ходимлари, тарбияланувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди. 

"ЖАЖЖИ ЭКОЛОГЛАР" САҲНАДА

10-07-2021 20:32   0

Бугун туманимиздаги 5-ДМТТда "ЖАЖЖИ ЭКОЛОГЛАР " номли тадбир бўлиб ўтди.
Креатив тарзда ташкил этилган тадбир нафақат иштирокчиларда илиқ таассурот қолдирди, балки болажонлар бугун экология сўзини амалий машғулотлар ёрдамида жажжи қалбларига янада мустаҳкам муҳрладилар.

АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТАДБИРИГА ТАЙЁРГАРЛИК ЖАРАЁНИ БОШЛАНГАН

03-07-2021 14:19   48

2019 йил 5 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5655-сон Фармони қабул қилинди. Фармонда Давлат статистика қўмитаси ва тегишли вазирлик идоралар олдига Мустақил Ўзбекистоннинг илк аҳолини рўйхатга олиш тўғрисидаги қонунини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилган эди.Қонун лойиҳаси Давлат статистика қўмитаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар ходимлари томонидан МДҲ ва бошқа кўплаб хорижий мамлакатлар тажрибаларини ўрганган ҳолда ишлаб чиқилди ва 2020 йилнинг март ойида қабул қилинди. 

“Ёзги соғломлаштириш ойлиги” доирасида ташкил этилган “Биз ёш спортчилармиз” мавзусидаги спорт беллашувлари

01-07-2021 07:28   42

Иштихон шаҳридаги 3-МТТ да “Ёзги соғломлаштириш ойлиги” доирасида ташкил этилган “Биз ёш спортчилармиз” мавзусидаги спорт беллашувларида ҳам уни кузатиб борган барча меҳмонлар қалбида ана шундай туйғуларни ҳис этдилар.

Тадбирда мактабгача таълим ташкилотининг тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларидан 12 нафари “Паравозлар ўйини”, “Кенгуру”, “Биз ёш қурувчилармиз” ва “Тўсиқлар оша югуриш” шартлари бўйича ўзаро беллашдилар.

9-ДМТТда "Сув сайли" тадбири

26-06-2021 15:46   53

9-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида 2021 йил 26 июнь куни тумандаги барча мактабгача таълим ташкилотлари методистлари ва тайёрлов гуруҳи тарбиячилари учун "Ёзги соғломлаштириш даврида сув ва қумдан фойдаланиш" мавзусида семинар, "Сув сайли" тадбири ва мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида спортнинг шахмат-шашка тури бўйича тарбияланувчилар ўртасида мусобақалар бўлиб ўтди.

“Аҳолини рўйхатга олиш” тадбирини ўтказсак нималарга эришамиз?

23-06-2021 15:01   61

Аҳолини рўйхатга олиш тадбири – аҳолининг ёши, жинси, миллий таркиби, маълумот даражаси, никоҳ ҳолати, бандлиги ва бошқа тавсифлари ҳақида маълумотлар олишнинг ягони манбаи бўлиб ҳисобланади.  Аҳолини рўйхатга олиш тадбирини белгиланган муддатда, аниқ режа-жадвал асосида ўтказсакгина кўзланган мақсадга эришишимиз мумкин.