Самарқанд вилояти Иштихон тумани
Мактабгача таълим бўлими
w w w . p a s t d a r g o m m t b . u z

13-МТТда "Очиқ эшиклар куни" тадбири

Иштихон туман “Қ.Қаршиев” МФЙ худудидаги 13-МТТда "Очиқ эшиклар куни" бўлиб ўтди. Тадбирда “Қ.Қаршиев” МФЙ раиси И.Равшанов, бўлим мудири Г.Саидмуратова, “Миллий тикланиш” демократик партиясидан туман кенгаши депутати М.Муродова, МТТ кузатув кенгаши раиси Ш.Омонтурдиев ва ота - оналар иштирок этишди. Тадбирда иштирок этганлар МТТ фаолияти билан танишдилар ва ўз фикр-мулохазаларини билдириб ўтдилар, жумладан ташкилот гурухларида телевизор мавжуд эмаслиги, 4 та гурухга ёзги айвончалар етишмаслиги, сантехник мосламаларида камчиликлар мавжудлиги, ташкилотда логопедия хизматига эхтиёж борлиги тўғрисида гапириб ўтилди. Кузатув кенгаши аъзолари томонидан ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди, хомий ташкилот ва ота-оналарга мурожаат этилди. Камчиликларнинг кўп қисми хомийлар томонидан бартараф этилишига келишилди.

 


Охирги ўзгариш вақти: 22/08/2019 12:32;   Кўрилганлиги: 499
 
Материал манзили: http://ishtixonmtb.uz/news/13-mttda-ochiq-eshiklar-kuni-tadbiri
Чоп этилган вақт: 21/04/2021 05:36