Самарқанд вилояти Иштихон тумани
Мактабгача таълим бўлими
w w w . p a s t d a r g o m m t b . u z

20-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида каскад усулида семинар тренинг ташкил этилди.

Жорий йилнинг 22 июнь куни Мактабгача таълим бўлими  томонидан 20-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида мактабгача таълим ташкилотлари методистлари ва тарбиячилари учун тренер-методистлар ва мактабгача таълим ташкилотларининг тажрибали методистлари иштирокида ўқув амалий семинар ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2021 йил 18- майдаги "Мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг касбий компетенциясини ривожлантиришга йўналтирилган каскад усулида семинар тренинглар ташкил этиш тўғрисида"ги 88-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 22-июнь куни Мактабгача таълим бòлими томонидан 20-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида мактабгача таълим ташкилотлари методистлари ва тарбиячилари учун тренер-методистлар ва мактабгача таълим ташкилотларининг тажрибали методистлари иштирокида ўқув амалий семинар ташкил этилди. Каскад усулида ташкил этилган ўқув амалий семинарда мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг касбий компетенциясини ривожлантиришга, таълим тарбиянинг самарали ташкилий ва педагогик шакллари, ўқитишнинг замонавий илғор усулларини, янги педагогик ҳамда ахборот технологияларини таълимий-тарбиявий жараёнга жорий этиш натижалари ҳақида тарбиячилар ўзаро фикр ва тажриба алмашинилди. Семинар иштирокчилари томонидан таълим-тарбия жараёнида дуч келаётган муаммолар тўғрисидаги саволларга тренерлар томонидан асосли, амалий тарзда жавоб берилди. Иштирокчилар амалий жараёнларда бевосита иштирок этишди.


Охирги ўзгариш вақти: 25/06/2021 07:20;   Кўрилганлиги: 63
 
Материал манзили: http://ishtixonmtb.uz/news/20-son-davlat-maktabgacha-talim-tashkilotida-kaskad-usulida-seminar-trening-tashkil-etildi
Чоп этилган вақт: 01/08/2021 16:51