Самарқанд вилояти Иштихон тумани
Мактабгача таълим бўлими
w w w . p a s t d a r g o m m t b . u z

5-МТТда "Очиқ эшиклар куни"

Вилоят хокимининг 2019 йил 5 августда ўтказилган аппарат йиғилиши баёни 8-бандининг ижросини таъминлаш мақсадида Иштихон туман “Ўзбекистон” МФЙ худудидаги 5-МТМда "Очиқ эшиклар куни" бўлиб ўтди. Тадбирда туман хокими ўринбосари А.Хасанов, “Ўзбекистон” МФЙ раиси Н.Ражабов, бўлим мудири Г.Саидмуратова, мудир ўринбосари Ф.Абдурахмонов, шўъба мудири В.Солиева, "Миллий тикланиш" демократик партиясидан туман кенгаши депутати М.Муродова ва ота - оналар иштирок этишди. Тадбирда иштирок этганлар МТМ фаолияти билан танишдилар ва ўз фикр-мулохазаларини билдириб ўтдилар. Барча тадбир иштирокчиларининг фикр-мулохаза ва таклифлари бўлим томонидан ташкил этилган мониторинг дафтарига қайд этилди.


Охирги ўзгариш вақти: 22/08/2019 12:33;   Кўрилганлиги: 532
 
Материал манзили: http://ishtixonmtb.uz/news/5-mttda-ochiq-eshiklar-kuni
Чоп этилган вақт: 21/04/2021 04:07