Самарқанд вилояти Иштихон тумани
Мактабгача таълим бўлими
w w w . p a s t d a r g o m m t b . u z

"5 та мухим ташаббус- маънавий етук баркамол шахс кафолати"

Иштихон туман мактабгача таълим бўлими педагогика коллежи билан хамкорликда ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг "5та мухим ташаббус- маънавий етук баркамол шахс кафолати" шиори остида кўргазмали семинар   тадбир ташкил килинди. Тадбирда Самарканд вилоят мактабгача таълим бошкармасининг таълим-тарбия сифати ва методик хизмат кўрсатиш бўлими мутахассиси Шербек Шомуродов, Иштихон туман маънавий-маърифий ишлари бўйича хоким ўринбосари  А.Хасанов, мактабгача таълим бўлими мудири Г.Саидмуратова хамда туман МТБ ва МТТ рахбарлари ва ходимлари, ота-оналар ва кенг жамоатчилик вакиллари  иштирок этишди. 

Тадбир иштирокчилари Президентимизнинг келажагимиз эгалари бўлган фарзандларимизнинг хар томонлама баркамол бўлиб ўсишлари, таълим-тарбия олишлари учун амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш билан бирга тизимда фаолият олиб бораётган гурухларга Илк қадам Давлат Дастури асосида таълим-тарбия жараёни, давлат талаблари асосида  ташкил этилган ривожлантирувчи марказлар фаолияти, тарбияланувчиларнинг ўз вақтида кўнгилли дам олишлари учун яратилган шароитларни кўздан кечиришди, болажонлар томонидан тайёрланган бадиий, мусиқий, театраштирилган дастурлар, жонли табиат кўргазмаси мехмонларда катта таассурот қолдирди.


Охирги ўзгариш вақти: 07/10/2019 17:05;   Кўрилганлиги: 667
 
Материал манзили: http://ishtixonmtb.uz/news/5-ta-muxim-tashabbus-manaviy-etuk-barkamol-shaxs-kafolati
Чоп этилган вақт: 01/08/2021 16:52