Хабарлар

Мактабгача таълим муассасаларида давлат ва тармоқ хизматларини (Ореn ЕМIS) электрон шаклга ўтказиш ва веб-сайтлар орқали хизмат кўрсатиш ҳолатини ўрганиш тўғрисида

24-11-2018 07:41   827

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2018 йил 4 июлдаги 4-сонли Ҳайъат қарорининг 15-банди ҳамда Адлия вазирлиги
ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг 2018 йил 20 августдаги
1-7-4/3-373-сонли хати ҳамда вилоят мактабгача таълим бошқармасининг 2018 йил 28 августдаги 153-сонли буйруғи асосида белгиланган вазифалар жумладан, мактабгача таълим муассасалари тўғрисида маълумотларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш, ушбу соҳадаги таълим бошқарувида инновацион технологияларни жорий этиш мақсадида таълим бошқаруви ахборот тизими (Ореn ЕМIS) фаолиятини 2018 йил 1 апрелдан бошлаб тумандаги ДМТМлар тарбияланаётган тарбияланувчилар  тўғрисидаги маълумотларни жумладан, МТМдан чиқиб кетган (мактабга чиқиб кетган, кўчиб кетган, узоқ муддат сабабсиз келмаётган) тарбияланувчиларни ахборот тизимидан чиқариш ҳамда янги қабул қилинган тарбияланувчиларни кунлик ахборот тизимига киритиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 3 январдаги “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги қонунини тўғрисида

24-11-2018 07:38   776

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг

3 январдаги “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги қонунини тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 3 январда “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Эълон қилинган кундан бошлаб кучга кирувчи қонун 4 январь куни «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталарида чоп этилди. Қонундан кўзланган мақсад коррупцияга қарша кураш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Ҳужжатда «коррупция», «коррупцион ҳуқуқбузарлик» ва «манфаатлар можароси» каби тушунчаларга изоҳ берилган. Ҳужжатда коррупцияга қарши курашнинг асосий тамойиллари сифатида қонунийлик; фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги; очиқлик, шаффофлик ва тизимлилик; давлат ва фуқаролик жамиятининг ўзаро ҳамкорлиги; коррупциядан огоҳлантириш ва жавобгарликнинг муқаррарлиги бўйича чоралар устуворлиги келтириб ўтилган. Қонун коррупцияга қарши кураш соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишларини келтириб ўтилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги “Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ҳамда Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти бўйича рухсатнома бериш тартиби тўғрисида низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 595-сонли қарори қабул қилинди.

06-08-2018 12:44   862

Мазкур қарорга кўра, давлат-хусусий шерикчиликнинг оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини моддий-техник ва услубий жиҳатдан таъминлаш шакли асосида ташкил этилган оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти учун лицензия олиш талаб этилмайди;

“Йилнинг энг яхши мактабгача таълим муассасаси ошпази” ва “Йилнинг энг намунали ошхонаси” кўрик-танловлари тўғрисида

27-06-2018 13:17   920

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 9 сентябрдаги ПҚ-3261-сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги “Мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 528-сонли қарорларида белгиланган вазифаларга мувофиқ мактабгача таълим муассасалари ошпазларининг соҳага оид касбий билимлари ва кўникмаларини такомиллаштириш, тарбияланувчиларни соғлом ва хавфсиз овкатлантиришни ҳаётга кенг тарғиб этиш, мактабгача таълим муассасалари ошпазларининг ижодий изланишларини жонлантириш, таомлар рецептураси, тайёрланиш технологияси, сифатига кўйиладиган талаблар, таркатиш коидалари, болалар ва ўсмирлар учун белгиланган озиқ-овкат махсулотлари меъёрлари ва таомлар ҳажми ҳамда санитария-гигиена талабларига оид билим ва кўникмаларини такомиллаштириш, мактабгача таълим муассасалари ошпазларининг ўз мутахассислигини чуқур ўрганишга кизиқишини ошириш учун кулай шарт-шароитларни яратиш,  тарбияланувчиларни соғлом ва хавфсиз овкатлантиришни ташкил этиш соҳасига оид таълимнинг изчиллиги ва узлуксизлигини таъминлаш, мактабгача таълим муассасалари ошпазларининг касбий маҳорати, маънавий-ахлоқий фазилатлари ҳамда уларнинг ташаббускорлиги ҳакида жамоатчилик фикрини шакллантириш мақсадида 2018 йил 11-13 июнъ кунлари 5-сон мактабгача таълим муассасасида  “Йилнинг энг яхши мактабгача таълим муассасаси ошпази” ва “Йилнинг энг намунали ошхонаси” кўрик-танловлари ўтказилди.

Иштихон тумани 21-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида “Болаларга беринг дунёни” мавзусида ўтказилган тақдимот тўғрисида

26-06-2018 08:17   1053

Тақдимот тадбирида туман прокурори томонидан эълон қилинган “Энг обод муассаса” номинацияси бўйича 18-мактабгача таълим муассасаси, “Ташаббускор жамоа” номинацияси бўйича 3-МТМ жамоаси, “Энг ижодкор жамоа” номинацияси бўйича 6-МТМ жамоаси, “Ёш чемпионлар” номинацияси бўйича 3-,8-мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, “Энг фаол тарбиячи” номинацияси бўйича 1-МТМ тарбиячиси Ўтаева Мунира, 5-МТМ тарбиячиси Завқиева Ҳидоят, 10-МТМ тарбиячиси Холиқова Сожида, 3-МТМ тарбиячиси Загитова Флорида, 13-МТМ тарбиячиси Абдуллаева Шохидалар, “Энг фаол мусиқа раҳбари” номинацияси бўйича 18-МТМ мусиқа рахбари Худойназарова Мухаббат ва 5-МТМ мусиқа рахбари Эргашева Кимёлар, “Энг фаол тўгарак раҳбари” номинацияси бўйича 3-МТМ тўгарак рахбари Абдураззақова Сарвиноз, “Энг пазанда ошпаз” номинацияси бўйича 9-МТМ ошпази Ярқулова Моҳира, “Энг болажон тарбиячи” номинацияси бўйича 12-МТМ тарбиячиси Гаффарова Меҳринисо, “Энг жонкуяр ходим” номинацияси бўйича 5-МТМ ходими Ҳамраева Еленалар қимматбахо совғалар билан тақдирландилар.

Вилоят мактабгача таълим бошқармаси томонидан туман прокурори Д.Б.Саидқуловга мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган болажонларга кўрсатган беминнат ёрдамлари учун ташаккурнома билдирилди.