Самарқанд вилояти Иштихон тумани
Мактабгача таълим бўлими
w w w . p a s t d a r g o m m t b . u z

9-ДМТТда "Сув сайли" тадбири

9-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида 2021 йил 26 июнь куни тумандаги барча мактабгача таълим ташкилотлари методистлари ва тайёрлов гуруҳи тарбиячилари учун "Ёзги соғломлаштириш даврида сув ва қумдан фойдаланиш" мавзусида семинар, "Сув сайли" тадбири ва мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида спортнинг шахмат-шашка тури бўйича тарбияланувчилар ўртасида мусобақалар бўлиб ўтди.

Тадбирларда туман мактабгача таълим бўлими мудири Гулчехра Саидмуратова, туман прокурори ёрдамчиси Акмалжон Усмонов, халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари Ф. Умрзакова, М. Алиқулова, мактабгача таълим бўлими ходимлари, мактабгача таълим ташкилоти директорлари, методистлари ва тайёрлов гуруҳи тарбиячилари ва тарбияланувчиларнинг ота-оналари иштирок этишди.

Тадбир давомида 9-сон мактабгача таълим ташкилоти тарбиячи ва тарбияланувчилари  иштирокида саҳналаштирилган “Сув сайли” тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирлар давомида мактабгача таълим ташкилоти методистлари ва тайёрлов гуруҳи тарбияланувчилари учун “Ёзги соғломлаштириш даврида сув ва қумдан фойдаланиш” мавзусида 9-сонли ДМТТ методисти Ахматова Марям ўз тавсия ва тажрибалари билан ўртоқлашди.

Тадбир давомида 5-7 ёшли тарбияланувчилар ўртасида спортнинг шахмат ва шашка тури бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.

Шахмат мусобақаларида ўғил болалар ўртасида 19-ДМТТ тарбияланувчиси Эркаев Жавохир 1- ўринни, 16-ДМТТ тарбияланувчиси Хуршидов Хушнудбек 2-ўринни эгаллади. Қизлар ўртасида 22-мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Илҳомова Фарида 1-ўринни қўлга киритди.

Спортнинг шашка тури бўйича ўтказилган мусобақаларида ўғил болалар ўртасида 11-мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Ахролов Исмоил 1- ўринни, Самадқулов Темурбек 2-ўринни қўлга киритди. Қизлар ўртасида 13-мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Усмонова Диёра 1-ўринни, 23-мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Султонмуродова Чарос 2-ўринни қўлга киритдилар.

Мусобақада ғолиб бўлган ва тадбирларда фаол иштирок этган барча тарбияланувчилар мактабгача таълим бўлими мудири Г.Саидмуратова, туман прокурорининг ёрдамчиси А.Усмонов ва туман депутатлар кенгаши вакиллари томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.


Киритилган вақти: 26/06/2021 15:46;   Кўрилганлиги: 53
 
Материал манзили: http://ishtixonmtb.uz/news/9-dmttda-suv-sayli-tadbiri
Чоп этилган вақт: 01/08/2021 18:02