Самарқанд вилояти Иштихон тумани
Мактабгача таълим бўлими
w w w . p a s t d a r g o m m t b . u z

“Аҳолини рўйхатга олиш” тадбирини ўтказсак нималарга эришамиз?

Аҳолини рўйхатга олиш тадбири – аҳолининг ёши, жинси, миллий таркиби, маълумот даражаси, никоҳ ҳолати, бандлиги ва бошқа тавсифлари ҳақида маълумотлар олишнинг ягони манбаи бўлиб ҳисобланади.  Аҳолини рўйхатга олиш тадбирини белгиланган муддатда, аниқ режа-жадвал асосида ўтказсакгина кўзланган мақсадга эришишимиз мумкин.

Яъни:

  • Маъмурий-ҳудудий бирликлар кесимида вилоят, туман, шаҳар, шаҳарча ва қишлоқлардаги аниқ аҳоли сонини;
  • Мамлакатимизнинг иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришда соҳалар бўйича манзилли дастурларни тайёрланиши;
  • Жон бошига ялпи ҳудудий ва ялпи ички маҳсулот ҳамда бошқа ижтимоий-иқтисодий кўсаткичларни шакиллантириш учун;
  • Илмий изланишларда фойдаланиш;
  • Миллий барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича индикаторларнинг шакилланиши;
  • Халқаро рейтингларда Ўзбекистоннинг ўрнини ошириш;
  • Демографик ҳолатлар, аҳолини ёши, жинси, миллати, кам сонли миллатлар, маълумот даражаси, никоҳ ҳолати, бандлиги ва бошқа тавсифларни аниқлаш;
  • Аҳоли демографиясининг аниқ ҳисоби ва келажак прогнозини ишлаб чиқиш;
  • Бюджет даромади ва харажатларининг аниқ шакиллантирилишига эришиш;
  • Маъмурий ҳудудий бирликлар бўйича мавжуд уй-жой фонди ва унинг тавсифларини аниқлаш;
  • Инвестицион жозибадорликни ошириш;
  • Узоқ, бориши қийин бўлган ва чегарадош ҳамда чегарадан ташқари ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ҳолатини маълумотларини аниқ ҳисобини шаклланишига эришган бўламиз.

Иштихон туман статистика бўлими.


Охирги ўзгариш вақти: 23/06/2021 16:22;   Кўрилганлиги: 60
 
Материал манзили: http://ishtixonmtb.uz/news/aholini-royxatga-olish-tadbirini-otkazsak-nimalarga-erishamiz
Чоп этилган вақт: 01/08/2021 16:01