Самарқанд вилояти Иштихон тумани
Мактабгача таълим бўлими
w w w . p a s t d a r g o m m t b . u z

БОЛАЖОНЛАР САҲНАДА

Мактабгача таълим фарзандларимиздаги илк истеъдодлар нишоналарини юзага чиқаради. Турли машғулотлар уларнинг қизиқиш ва интилишларини мустаҳкамлайди, тўғри йўлга солади. Тумандаги 10-ДМТТда барча мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари иштирокида бўлиб ўтган “Эртаклар – яхшиликка етаклар”, “Моҳир қўллар” ва “Маҳорат мактаби” каби тадбирлар буни яна бир бор намоён этди.

Тадбирга ташриф буюрган Халқ депутатлари Иштихон туман Кенгаши депутатлари, соҳа ходимлари ва ота-оналар дастлаб йиғилганлар болажонлар иштирокидаги саҳна кўринишларини мароқ билан томоша қилишди.

“Моҳир қўллар” кўргазмасида эса кичкинтойлар иштирокида тайёрланган кўргазмалар намойиш этилди. Гуруҳларда ўтилган маҳорат дарсларида тарбиячилар ўзаро тажриба алмашишди.

Шунингдек, йиғилиш қатнашчилари 10-ДМТТда амалга оширилаётган ишлар, болалар таомномаси, машғулотлар жараёни билан ҳам яқиндан танишиб, ўз фикр-мулоҳазалари, таклифларини билдиришди.


Киритилган вақти: 14/08/2021 07:17;   Кўрилганлиги: 63
 
Материал манзили: http://ishtixonmtb.uz/news/bolajonlar-sahnada
Чоп этилган вақт: 22/09/2021 19:51