Самарқанд вилояти Иштихон тумани
Мактабгача таълим бўлими
w w w . p a s t d a r g o m m t b . u z

Иштихон тумани 21-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида “Болаларга беринг дунёни” мавзусида ўтказилган тақдимот тўғрисида

Тақдимот тадбирида туман прокурори томонидан эълон қилинган “Энг обод муассаса” номинацияси бўйича 18-мактабгача таълим муассасаси, “Ташаббускор жамоа” номинацияси бўйича 3-МТМ жамоаси, “Энг ижодкор жамоа” номинацияси бўйича 6-МТМ жамоаси, “Ёш чемпионлар” номинацияси бўйича 3-,8-мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, “Энг фаол тарбиячи” номинацияси бўйича 1-МТМ тарбиячиси Ўтаева Мунира, 5-МТМ тарбиячиси Завқиева Ҳидоят, 10-МТМ тарбиячиси Холиқова Сожида, 3-МТМ тарбиячиси Загитова Флорида, 13-МТМ тарбиячиси Абдуллаева Шохидалар, “Энг фаол мусиқа раҳбари” номинацияси бўйича 18-МТМ мусиқа рахбари Худойназарова Мухаббат ва 5-МТМ мусиқа рахбари Эргашева Кимёлар, “Энг фаол тўгарак раҳбари” номинацияси бўйича 3-МТМ тўгарак рахбари Абдураззақова Сарвиноз, “Энг пазанда ошпаз” номинацияси бўйича 9-МТМ ошпази Ярқулова Моҳира, “Энг болажон тарбиячи” номинацияси бўйича 12-МТМ тарбиячиси Гаффарова Меҳринисо, “Энг жонкуяр ходим” номинацияси бўйича 5-МТМ ходими Ҳамраева Еленалар қимматбахо совғалар билан тақдирландилар.

Вилоят мактабгача таълим бошқармаси томонидан туман прокурори Д.Б.Саидқуловга мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган болажонларга кўрсатган беминнат ёрдамлари учун ташаккурнома билдирилди.

Иштихон туман мактабгача таълим бўлимига қарашли давлат мактабгача таълим муассасаларида таълим-тарбия бераётган, ўз вазифасига виждонан ёндашаётган педагоглар, тарбиячилар, мусиқа рахбарларини  муносиб тақдирлаш, ҳамда туман мактабгача таълим бўлими томонидан амалга оширилаётган ишлар натижаларини акс эттириш мақсадида 2018 йил 2 июн куни 21-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида  “Болаларга беринг дунёни” мавзусида 2-сектор рахбари, туман прокурори томонидан эълон қилинган номинациялар бўйича тақдирлаш ҳамда туман мактабгача таълим бўлими тақдимоти ўтказилди. Тақдимотда туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари А.Ҳасанов, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Явқочева, туман ҳокимлиги “Оила маркази” рахбари Н.Турдиева, 2-сектор раҳбари туман прокурори Д.Саидқулов, 3-сектор раҳбари туман ИИБ бошлиғи С.Ортиқов, 4-сектор раҳбари туман ДСИ бошлиғи А.Турсунов, “Иштихон овози” газетаси мухбири Г.Усмонова, туман халқ таълими бўлими мудири И.Фозилов, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи У.Сувонов, туман хотин-қизлар қўмитасининг маҳаллаларда фаолият юритаётган мутахассислари, туман “Ёшлар иттифоқи” вакиллари, умумий ўрта таълим мактаб директорлари ҳамда ота-оналар иштирок этдилар.


Киритилган вақти: 26/06/2018 08:17;   Кўрилганлиги: 975
 
Материал манзили: http://ishtixonmtb.uz/news/ishtixon-tumani-21-sonli-bolalar-musiqa-va-sanat-maktabi-binosida-bolalarga-bering-dunyoni-mavzusida-otkazilgan-taqdimot-togrisida
Чоп этилган вақт: 01/08/2021 18:01