Самарқанд вилояти Иштихон тумани
Мактабгача таълим бўлими
w w w . p a s t d a r g o m m t b . u z

Иштихон тумани мактабгача таълим бўлимида 14 январ “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан тумандаги 21-сон мусиқа ва санъат мактабида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Мустақиллигимизнинг илк кунларидан бошлаб барча сохалар каби Қуролли кучлар сохасига катта эътибор қаратилди. Шунингдек, сохага қаратилаётган эътибор сифатида 1993йил 23 декабрда Олий Кенгашнинг қарори билан 14 январ-“ Ватан химоячилари куни” деб эълон қилиниб, уни кенг байрам сифатида нишонлаш белгиланди. Шундан буён мана қарийиб, 26 йилдан бери ҳар йили ушбу кунда Ватан узра байрам шукухи кезиб, катта тантаналар билан нишонланади.Мустақил тараққиётимиз тарихида энг ёрқин саҳифаларидан бири бўлган Миллий армиямиз ташкил топган кун фақатгина ҳарбий хизматчилар ёки Қуролли Кучлар сафида муқаддас бурчини ўтаб қайтган аскарларимиз, хизматга боришга тайёргарлик кўраётган минглаб йигитларимизнигина байрами эмас, балки бутун халқимизнинг нуфузли байрамига айланди. Иштихон тумани мактабгача таълим бўлимида хам, ана шундай нуфузга эга бўлган байрамни номига яраша муносиб нишонлаш мақсадида пухта тайёргарлик кўрилди. Тайёргарлик жараёнида давлат мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилар ўртасида “ЖАЖЖИ ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ” танлови ўтказилди. Шунингдек, байрам тадбирига туман пррокурори катта ёрдамчиси Аброр Зокиров, туман мудофа бўлими ходимлари Рустам Абдурахманов, Дилмурод Назаров ва нафақадаги летинант Шариф Кулиевлар таклиф қилиниб, тарбияланувчилар билан қизиқарли учрашув ўтказилди. Ушбу тадбир жуда катта таассуротлар билан якунланди . Иштихон туман мактабгача таълим бўлими махсус мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва реабилитация шўъба мудири Полвон Турдиев


Охирги ўзгариш вақти: 12/01/2019 11:01;   Кўрилганлиги: 661
 
Материал манзили: http://ishtixonmtb.uz/news/ishtixon-tumani-maktabgacha-talim-bolimida-14-yanvar-vatan-himoyachilari-kuni-munosabati-bilan-tumandagi-21-son-musiqa-va-sanat-maktabida-bayram-tadbiri-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 21/04/2021 06:19