Самарқанд вилояти Иштихон тумани
Мактабгача таълим бўлими
w w w . p a s t d a r g o m m t b . u z

Иштихон тумани мактабгача таълим тизимида болалар қамровини ошириш ва мактабгача таълим ташкилотлари сонини кўпайтириш борасида олиб борилган ишлар.

        Мамлакатимизда таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш, мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари, ўқувчи ва талаба ёшларда замонавий билим ва кўникмаларни шакллантириш, таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш борасида кейинги йилларда тизимли ишлар амалга оширилмоқда. 

         Жумладан, 2020 йил 23 сентябрда “Таълим тўғрисида”ги Қонун имзоланди. 1997 йилдаги “Таълим тўғрисида”ги Қонунда “Мактабгача таълим” деб юритилган, янги Қонунда “Мактабгача таълим ва тарбия” деб юритилиб “Мактабгача таълим ва тарбия болаларни ўқитиш ва тарбиялашга, уларни интеллектуал, маънавий-ахлоқий, этик, эстетик ва жисмоний жихатдан ривожланишига, шунингдек болаларни умумий ўрта таълимга тайёрлашга қаратилган таълим туридир” дея кенгроқ таъриф берилиши баробарида “олти ёшдан етти ёшгача бўлган болаларни бошланғич таълимга бир йиллик тайёрлашни хам назарда тутиш” таъкидланган. Шунингдек янги “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Қонун хам қабул қилинди.

Туманда мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини янада ривожлантириш, болаларни мактабга тайёрлаш даражасини тубдан ошириш, илғор педагогика ва ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга кенг жорий этган холда бошланғич таълимнинг юқори сифатини таъминлаш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди.

       Жумладан, 2018 йилда 3-7 ёшли болалар сони 21114 тани  ташкил этиб, шундан 4135 таси мактабгача таълимга қамраб олиниб, қамров фоизи 19,6% ни ташкил этган.

          Олиб борилган тарғибот–ташвиқот ишлар натижасида 2019 йилда 3-7 ёшли болалар сони 21670 тани  ташкил этиб жами 9558 нафар болалар камраб олинди ва ушбу курсаткич 44,1% ни ташкил этди.

           2020 йилнинг 11 ойи давомида  жами 22267 нафар 3-7 ёшли болалар мавжуд бўлиб, шундан 10115 нафар болалар,  яъни 4980 нафари 29 та ДМТТ ларига, 2525 нафари  21 та ДХШ МТТларига ва  2700 нафари 108 та ОНМТ ларига камраб олинган бўлиб, камров фоизи 45,4% ни ташкил этади.

           

 Туманда Давлат-хусусий шериклик асосида хамда оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш истагини билдирган 22 та ташаббускор тадбиркорлар ўз ишларини муваффақиятли якунламоқдалар. Ушбу янгидан ташкил этилаётган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳисобига қамров 11,3% га ошиши ражалаштирилган бўлиб, жами мавжуд нодавлат (Давлат-хусусий шериклик асосида, оилавий) мактабгача таълим ташкилотлари тумандаги 5225 нафар 3-7 ёшли болаларни қамраб олиб 23,4% ни ташкил этади.

Туман ХТБ билан ҳамкорликда умумтаълим мактабларидаги бўш хоналар хисобига 76 та, Педагогика коллежида 2 та мажбурий бепул мактабга тайёрлов гурухлари ташкил этилиб 3-7 ёшли болаларнинг 2340 нафари, яъни 10,5% қамраб олинади.

Шунингдек, туман ҳокими қарори билан умумтаълим мактабларининг эски биноларини мактабгача таълим ташкилотларига айлантириш  ҳисобига 19, 24, 25, 27-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилди.

2019-2020 йилларда 22 та ДХШ асосидаги НМТТларда қўшимча қувват яратиш ва қисқа муддатли гурухлар ташкил этиш эвазига жами 1125 та янги қувват ташкил этилади.

Йил якунигача туманда жами мактабгача таълим ташкилоталари сони 166 тага етиб, шундан 29 та ДМТТ, 22 та ДХШ МТТ, 115 таси ОНМТТлари бўлиб, ушбу ташкилотларга жами 13100 нафар 3-7 ёшли болалар қамраб олиниб, жами қамров фоизи 58,8 % га эришилади.

Тумандаги 7-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотини инвестиция дастури доирасида таъмирлаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Шунингдек, тумандаги мавжуд давлат мактабгача таълим ташкилотларини бўш турган биноларини фойдаланишга топшириш ва мактабгача таълим ташкилотларини реконструкция қилиш хисобига ҳам камров даражасини ошириш режалаштирилган.


Охирги ўзгариш вақти: 03/12/2020 13:18;   Кўрилганлиги: 192
 
Материал манзили: http://ishtixonmtb.uz/news/ishtixon-tumani-maktabgacha-talim-tizimida-bolalar-qamrovini-oshirish-va-maktabgacha-talim-tashkilotlari-sonini-kopaytirish-borasida-olib-borilgan-ishlar
Чоп этилган вақт: 21/04/2021 04:08