Самарқанд вилояти Иштихон тумани
Мактабгача таълим бўлими
w w w . p a s t d a r g o m m t b . u z

Иштихон тумани “Соҳибкор” МФЙда давлат хусусий шерикчилиги асосидаги «Фарангиз-Сарвара» номли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

Тадбиркор Олимжон Қаршиев билан Мактабгача таълим вазирлиги ўртасида имзоланган Битимга асосан 2,463 млрд сўм кредит маблағлари ажратилиб, февраль ойида қурилиш бошланган эди. Мана 6 ой ичида замонавий, барча қулайликларга эга бўлган муҳташам бино бунёд этилди.

100 ўринга мўлжалланган ушбу мактабгача таълим ташкилотига ҳудудда истиқомад қиладиган ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилаларнинг 17 нафар фарзандлари имтиёзли равишда қабул қилинди.

 


Охирги ўзгариш вақти: 22/08/2019 12:33;   Кўрилганлиги: 486
 
Материал манзили: http://ishtixonmtb.uz/news/ishtixon-tumani-sohibkor-mfyda-davlat-xususiy-sherikchiligi-asosidagi-farangiz-sarvara-nomli-nodavlat-maktabgacha-talim-tashkiloti-foydalanishga-topshirildi
Чоп этилган вақт: 21/04/2021 05:15