Самарқанд вилояти Иштихон тумани
Мактабгача таълим бўлими
w w w . p a s t d a r g o m m t b . u z

Иштихон туманида “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” касбий кўрик-танлови ўтказилди.

2021 йил 15 июнь куни 2-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида тумандаги мавжуд 30 та давлат мактабгача таълим  ташкилотлари тарбиячилари ўртасида кўрик-танловнинг туман босқичи уч йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга 27 нафар тарбиячилар ўртасида бўлиб, низомга мувофиқ 5 та номинация бўйича ғолиблар аниқланди ва улардан 5 нафари ғолиб вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Ғолиблар ва фаол иштирокчилар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
1-номинация:
“Энг яхши методист тарбиячи” номинацияси бўйича 3-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Абдураззақова Сарвиноз 1-ўринни, 18-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Комилова Раъно 2-ўринни, 2-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Ашурова Санобар 3-ўринни эгаллади.
2-номинация:
“Энг яхши ижодкор тарбиячи” йўналиши бўйича 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Қаршибоева Умида 1-ўринни, 3-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Жўраева Моҳигул 2-ўринни, 8-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Ачилова Шахноза 3-ўринни эгаллади.
3-номинация:
“Инновацион ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши тарбиячи” номинацияси бўйича 20-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Абитова Мафтуна 1-ўринни, 3-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Ширинова Ирода 2- ўринни, 10-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Адилова Сайёра 3-ўринни эгаллади.
4-номинация:
“Энг яхши ғоя муаллифи” номинацияси бўйича тумандаги 6-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Абсаматова Шахноза 1-ўринни, 3-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Хайруллаева Севара 2-ўринни, 8-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Алимова Дилдора 3-ўринни эгаллади.
5-номинация:
“Моҳир қўл устаси” номинацияси бўйича 26-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Қодирова Наргиза 1-ўринни, 3-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Пўлатова Шахноза 2-ўринни, 6-сонли давлат мактабгача таълим ташкилот тарбиячиси Мухаммадиева Мафтуна 3-ўринни эгаллади.


Охирги ўзгариш вақти: 22/06/2021 07:40;   Кўрилганлиги: 77
 
Материал манзили: http://ishtixonmtb.uz/news/ishtixon-tumanida-yilning-eng-yaxshi-tarbiyachisi-kasbiy-korik-tanlovi-otkazildi
Чоп этилган вақт: 01/08/2021 16:07