Самарқанд вилояти Иштихон тумани
Мактабгача таълим бўлими
w w w . p a s t d a r g o m m t b . u z

Иштихонда 3 миллиард сўмлик боғча фойдаланишга топширилди.

Иштихон тумани “Халқобод” МФЙ ҳудудида 2020 йил 1 июль куни Давлат хусусий шерикчилик асосида хусусий тадбиркор Явқачев Фарход томонидан ташкил этилган қуввати 150 ўринли “Доно Солиха” номли мактабгача таьлим ташкилоти фойдаланишга топширилди. Мазкур мактабгача таълим ташкилотида 7 та машғулот хонаси ва  ётоқхона, 1 та мудира хонаси, 1 та ҳамшира хонаси, 1 та ошхона,  1 та мусиқа зали мавжуд бўлиб, жами 11 та хоналардан иборат.

Бундан ташқари 4та ёзги айвонча, болалар ўйин майдончаси, ҳамда болалар учун чўмилиш ҳавзаси ташкил этилган.
“Халқобод” МФЙда аҳоли сони 6050 нафар, оилалар сони 1180 та, хонадонлар сони 950 та, 3-7 ёшли болалар сони 670 нафарни ташкил этади. Ҳудуддаги боғча ёшидаги болалар қамрови 95% фоизни ташкил этмоқда.
Ушбу “Доно Солиҳа” номли давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш учун 4млрд. 500 млн. сўм лойиҳа қиймати белгиланган бўлиб, бугунги кунга қадар олган 3 млрд. 5 млн.сўм ҳамда ўз маблағи эвазига бунёд этилган.
Қурилиш ташкилоти:
Изоҳ; Фазлиддин Раббимов рахбарлигидаги “Курувчи Фазлиддин" МЧЖ томонидан қуриб фойдаланишга топширилди.


Охирги ўзгариш вақти: 01/07/2020 16:33;   Кўрилганлиги: 507
 
Материал манзили: http://ishtixonmtb.uz/news/ishtixonda-3-milliard-somlik-bogcha-foydalanishga-topshirildi
Чоп этилган вақт: 01/08/2021 16:42