Самарқанд вилояти Иштихон тумани
Мактабгача таълим бўлими
w w w . p a s t d a r g o m m t b . u z

ИШТИХОНДА “ШУКРОНАОЙ КЕЛАЖАГИ” НОМЛИ ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК АСОСИДАГИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

Мамлакатимизда узлуксиз таълим тизимининг энг муҳим бўғини бўлган мактабгача таълим тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада тадбиркорлар ва ишбилармонлар билан кенг ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда. Тадбиркорларимиз томонидан хусусий ва давлат шерикчилигидаги ташкилотлар ташкил этилаётганлигини эса бу саъй-ҳаракатларнинг натижаси деб баҳолаш мумкин.
Бугун, 7 ноябр куни Иштихон туманидаги “Деҳқонобод” номли маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “ШУКРОНАОЙ КЕЛАЖАГИ” номли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади.

Мазкур давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилотини барпо этишга тадбиркор Мардонов Пўлатнинг 350 млн ўз маблағи ва 1 фоизлик 1 млрд 50 млн сўм банк кредити ҳисобидан лойиха қиймати 1 млрд 400 млн сўмлик қурилиш ишлари олиб борилди. Ташкилотга “Деҳқонобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи 50 нафар боғча ёшидаги болажонлар қабул қилинди.
Ташкилотни фойдаланишга топшириш муносабати билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокимлиги ва жамоат ташкилотлари вакиллари, 3-сектор рахбари, махалла раиси ҳамда нуронийлар иштирок этишди. 
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда туманда 19 та ДХШ асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари 1 тага кўпайиб 20 тани ташкил этди.


Охирги ўзгариш вақти: 13/11/2020 08:10;   Кўрилганлиги: 427
 
Материал манзили: http://ishtixonmtb.uz/news/ishtixonda-shukronaoy-kelajagi-nomli-davlat-xususiy-sheriklik-asosidagi-maktabgacha-talim-tashkiloti-oz-faoliyatini-boshladi
Чоп этилган вақт: 01/08/2021 17:54