Самарқанд вилояти Иштихон тумани
Мактабгача таълим бўлими
w w w . p a s t d a r g o m m t b . u z

Мактабгача таълим муассасаларида давлат ва тармоқ хизматларини (Ореn ЕМIS) электрон шаклга ўтказиш ва веб-сайтлар орқали хизмат кўрсатиш ҳолатини ўрганиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2018 йил 4 июлдаги 4-сонли Ҳайъат қарорининг 15-банди ҳамда Адлия вазирлиги
ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг 2018 йил 20 августдаги
1-7-4/3-373-сонли хати ҳамда вилоят мактабгача таълим бошқармасининг 2018 йил 28 августдаги 153-сонли буйруғи асосида белгиланган вазифалар жумладан, мактабгача таълим муассасалари тўғрисида маълумотларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш, ушбу соҳадаги таълим бошқарувида инновацион технологияларни жорий этиш мақсадида таълим бошқаруви ахборот тизими (Ореn ЕМIS) фаолиятини 2018 йил 1 апрелдан бошлаб тумандаги ДМТМлар тарбияланаётган тарбияланувчилар  тўғрисидаги маълумотларни жумладан, МТМдан чиқиб кетган (мактабга чиқиб кетган, кўчиб кетган, узоқ муддат сабабсиз келмаётган) тарбияланувчиларни ахборот тизимидан чиқариш ҳамда янги қабул қилинган тарбияланувчиларни кунлик ахборот тизимига киритиб борилмоқда.

Мактабгача таълим муассасаларида давлат ва тармоқ хизматларини (Ореn ЕМIS) электрон шаклга ўтказиш ва веб-сайтлар орқали хизмат кўрсатиш ҳолатини ўрганиш тўғрисида

 (П.Турдиев, бўлим ходимлари)

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2018 йил 4 июлдаги 4-сонли Ҳайъат қарорининг 15-банди ҳамда Адлия вазирлиги
ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг 2018 йил 20 августдаги
1-7-4/3-373-сонли хати ҳамда вилоят мактабгача таълим бошқармасининг 2018 йил 28 августдаги 153-сонли буйруғи асосида белгиланган вазифалар жумладан, мактабгача таълим муассасалари тўғрисида маълумотларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш, ушбу соҳадаги таълим бошқарувида инновацион технологияларни жорий этиш мақсадида таълим бошқаруви ахборот тизими (Ореn ЕМIS) фаолиятини 2018 йил 1 апрелдан бошлаб тумандаги ДМТМлар тарбияланаётган тарбияланувчилар  тўғрисидаги маълумотларни жумладан, МТМдан чиқиб кетган (мактабга чиқиб кетган, кўчиб кетган, узоқ муддат сабабсиз келмаётган) тарбияланувчиларни ахборот тизимидан чиқариш ҳамда янги қабул қилинган тарбияланувчиларни кунлик ахборот тизимига киритиб борилмоқда.

МТМнинг инфраструктураси (МТМ жойлашган ҳудуд ўлчами, МТМ
биноси, қаватлар, хоналар, МТМнинг биноси, коммунал ва коммуникация
ҳолати)и, МТМ тарбияланувчиларининг соғлиги тўғрисидаги ташҳиси,
МТМ геолокацияси (жойлашув ўрни)ни ҳамда МТМ жойлашган ҳудудини
(шаҳар ёки қишлоқ ҳудудида) ахборот тизимига киритилди.

Ореn ЕМIS ахборот тизимига кириш учун берилган логин ва
паролларнинг махфийлигини ва маълумотларнинг сақланишига МТМ
мудирларининг масъуллиги ва жавобгарлиги белгилаб берилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
28 мартдаги 244-сонли қарор билан тасдиқланган Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти асосида Давлат хизматларини кўрсатиш тизимида Маъмурий регламентига қатъий риоя қилинмоқда, МТМлар томонидан мавжуд бўш ўринлар ёки бўш ўрин мавжуд
бўлмаганлиги тўғрисидаги маълумотларни бўлимга тақдим этиб борилишини
қатъий назорат олинмоқда.

Болаларни МТМга қабул қилиш бўйича имтиёзли ва умумий
навбатларни алоҳида шакллантириш, йўлланма берилган ва навбатга қўйилганлигини тасдиқловчи расмий бланкаларни ҳар бир МТМ учун алоҳида тутилган йиғма жилдларга тартиб билан тикиб борилмоқда.

Вилоят мактабгача таълим бошқармасининг 2018 йил 28 майдаги
109-сонли ҳамда туман мактабгача таъллим бўлимининг 201 йил 30 майдаги 123-сонли буйруқларига асосан туман мактабгача таълим бўлимининг
(ваколатли орган) расмий веб-сайти саҳифаларида ДМТМ тўғрисидаги
маълумотлар мунтазам равишда янгилаб борилмоқда, жумладан, бўш
ўринлар мавжуд бўлган ва бўлмаган мактабгача таълим муассасалари ҳақида
маълумотларни жойлаштириши бўйича қатъий назорат ўрнатилган.

 


Киритилган вақти: 24/11/2018 07:41;   Кўрилганлиги: 619
 
Материал манзили: http://ishtixonmtb.uz/news/maktabgacha-talim-muassasalarida-davlat-va-tarmoq-xizmatlarini-oren-emis-elektron-shaklga-otkazish-va-veb-saytlar-orqali-xizmat-korsatish-holatini-organish-togrisida
Чоп этилган вақт: 21/04/2021 06:22