Самарқанд вилояти Иштихон тумани
Мактабгача таълим бўлими
w w w . p a s t d a r g o m m t b . u z

МАЪНАВИЯТИМИЗ САРЧАШМАЛАРИ

Болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш асосий мақсадимиздир!

Ш.М.МИРЗИЁЕВ.

Давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларда мактабгача таълимни ривожлантириш соҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Бунинг натижасини соҳада юз бераётган сезиларли ижобий ўзгаришлар ҳам кўрсатиб турибди. 

Давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларда мактабгача таълимни ривожлантириш соҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Бунинг натижасини соҳада юз бераётган сезиларли ижобий ўзгаришлар ҳам кўрсатиб турибди. 

Бугунги кунда туманимиз миқёсида умумий хисобда жами 22 минг нафарга яқин 3-7 ёш орасидаги болалар бўлиб, ҳозирда уларнинг деярли 50 фоизи 135 та мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинди. Бор-йўғи икки йил олдин бу кўрсаткич 10 фоизга хам етмаганлигини хисобга олсак, бажарилган ишлар салмоғи янада равшан кўринади. Мактабгача таълим ташкилотлари сони ортиши билан биргаликда у ерда таълим-тарбияни замонавий ўқув дастурлари асосида сифатли ташкил этиш, уларнинг моддий-техник базасини яхшилаш ва педагоглар таркибини олий маълумотли, тажрибали кадрлар билан тўлдириш каби долзарб вазифалар ҳам эътибор марказида. Бунда ўзаро тажриба алмашиш, илғор услубларининг оммалаштирилиши ҳам муҳим ўрин тутади. 

Бугун, Митан шаҳарчасида жойлашган 15-сонли ДМТТ да ўтказилган “Маънавиятимиз сарчашмалари” деб номланган ўқув семинари айни шу мақсадга хизмат қилади. Туман мактабгача таълим бўлими вакиллари, МТТ мудиралари ўқув-семинари давомида ўтказилаётган машғулот жараёнларида бевосита иштирок этишди. 

Гуруҳ тарбиячиларидан Нафиса Суюнованинг “Ўзбекистонда баҳор” мавзусидаги очиқ машғулоти, Манзура Ҳатамованинг “Тулки ва турна” эртаги, Матлуба Жонузоқованинг “Табиат ҳодисалари”, Умида Мустанованинг “Мавсумий ўзгаришлар” мавзусидаги очиқ машғулотлари ва Зулайҳо Нишонованинг “Хона гуллари билан таништириш” мавзусидаги амалий машғулотлари семинар иштирокчилари томонидан ижобий баҳоланди.

йниқса, мактабгача таълим масканимизда ташкил этилган “Соялар театри” болажонларда ижодий фикрлаш, тасаввур оламини кенгайтиришда алоҳида аҳамаиятга эгалиги таъкидланди.

Семинар савол-жавоблар, баҳс-мунозараларга бой руҳда ўтди.


Охирги ўзгариш вақти: 23/03/2021 10:20;   Кўрилганлиги: 258
 
Материал манзили: http://ishtixonmtb.uz/news/manaviyatimiz-sarchashmalari
Чоп этилган вақт: 01/08/2021 16:24