Самарқанд вилояти Иштихон тумани
Мактабгача таълим бўлими
w w w . p a s t d a r g o m m t b . u z

“МЕН ҲАМ ҲАРБИЙ БЎЛАМАН!”

Иштихон туман мактабгача таълим бўлими томонидан "Мен харбий бўламан!" мавзусида байрам тадбири ташкил этилди. Болалик ширин. Мурғакларнинг ҳар бир ҳаракати инсон қалбини шодликка тўлдиради. Айниқса уларни ҳарбий либосларда кўриш, ҳаракатларини кузатиш, ўзларини боғча бағридаёқ худди Ватан посбонларидек ҳис этиши қанчалар завқли.

Ватан ҳимоячилари байрами арафасида шаҳар марказидаги “Дурдона” масканида “Мен ҳам ҳарбий бўламан!” мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди. Туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Ғайрат Қурбонов ва қатор йиллар шу соҳада хизмат қилган фахрийлар, ёшларга табрикларини изҳор этишди.
Меҳмонлар,тадбир қатнашчилари болажонларнинг чиқишларини мароқ билан кузатдилар. Айниқса 6,8,12,18-МТТ да тарбияланаётган болажонлар фаол қатнашдилар. МТБнинг иқтисодчиси Байналмилалчи жангчи Фахриддин Омоновга эсдалик совғаси топширилди. Ҳарбий фахрийлар Акбар Баракаев, Баҳром Сафаров, Ихтиёр Жўраев, Музаффар Бахтиёров ва бошқалар болажонларнинг энг азиз меҳмони бўлдилар.



Охирги ўзгариш вақти: 14/01/2020 08:19;   Кўрилганлиги: 652
 
Материал манзили: http://ishtixonmtb.uz/news/men-ham-harbiy-bolaman
Чоп этилган вақт: 01/08/2021 16:18