Самарқанд вилояти Иштихон тумани
Мактабгача таълим бўлими
w w w . p a s t d a r g o m m t b . u z

МТТДА БЕПУЛ ТИББИЙ КЎРИК

Болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш асосий мақсадимиздир!
                                                                                                                                                           Ш.М.МИРЗИЁЕВ.

Бугун туманимиздаги 9-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида Самарқанд Давлат Тиббиёт институти , Юз-жағ жарроҳлик кафедраси ассисентлари Дилшод Мақсудов, Фазлиддин Мусурмонов, Динали Ахмедов, Фаёз Юнусов, Ботир Сувоновлар бепул тиббий кўрик ўтказишди.
 “Соғломлаштириш ойлиги” доирасида ўтказилган ушбу тиббий кўрикда болаларда юз ва оғиз бўшлиғида учрайдиган касалликлар белгилари аниқланиб, шу бўйича тиббий маслаҳатлар, лозим бўлганда эса йўлланмалар берилди.
-  Ушбу амалиётни келгусида давом эттиришни мўлжаллаяпмиз. Бунда тарбияланувчиларда бўлган баъзи нуқсонлар эрта аниқланади ва уларни бартараф этиш имконияти ҳам юқори бўлади, - дейди туман Мактабгача таълим бўлими мудири Гулчехра Саидмуродова.
Тиббий кўрик сўнггида ДМТТ директори Хуршида Сафарова шифокорларга ташрифлари учун миннатдорчилик билдирди.


Охирги ўзгариш вақти: 11/06/2021 16:25;   Кўрилганлиги: 159
 
Материал манзили: http://ishtixonmtb.uz/news/mttda-bepul-tibbiy-korik
Чоп этилган вақт: 22/09/2021 21:34