Самарқанд вилояти Иштихон тумани
Мактабгача таълим бўлими
w w w . p a s t d a r g o m m t b . u z

МТТДА КИТОБ ЯРМАРКАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Tуманимиздаги 7-давлат мактабгача таълим ташкилотида китоблар ярмаркаси ташкил этилди. Унда мактабгача таълим ташкилотининг барча педагог ходимлари, тарбияланувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди. 

Ярмарканинг асосий қисмини адабий эртаклар, ўзбек халқ мақоллари ва шеърий китоблар ташкил этди.
Фарзандининг ҳар тонгда боғча томон ошиқиши, кун сайин қизиқишлари ошиб бораятганлигини кўпчилик ота оналар мамнуният билан сўзладилар.

Тадбир сўнгида ота оналар томонидан харид қилинган ранг-баранг китоблар болажонлар ва ДМТТга совға қилинди.


Охирги ўзгариш вақти: 16/07/2021 17:30;   Кўрилганлиги: 20
 
Материал манзили: http://ishtixonmtb.uz/news/mttda-kitob-yarmarkasi-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 01/08/2021 17:24