Самарқанд вилояти Иштихон тумани
Мактабгача таълим бўлими
w w w . p a s t d a r g o m m t b . u z

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 апрелдаги “Мактабгача ҳамда умумтаьлим муассасалари фаолиятини текшириш ишларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 352-сон қароринипг ижросини таъминлаш хақида

Мактабгача таълим муассасалари фаолиятини текширишнинг мақсади мактабгача таълим бўйича ягона давлат сиёсатини амалга оширишда мактабгача таълим муассасаларининг роли ва масъулиятини кучайтириш, мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ сифатли таълим-тарбия берилишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, мактабгача таълим муассасаларидаги ижро интизомини мустаҳкамлаш, педагоглар ва бошқа ходимларнинг касбий фаолиятига асоссиз равишда аралашувга чек қўйиш, назорат қилувчи ва бошқа давлат органлари томонидан таълим-тарбия сифатига таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш ва бартараф этишдан иборат.

Қуйидагилар мактабгача таълим муассасалари фаолиятини текширишнинг вазифалари ҳисобланади:

мактабгача таълим муассасаларидаги таълим-тарбия жараёнининг сифатини, педагогларнинг билим даражасини ва педагогик маҳоратини оширишга кўмаклашиш;

қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатларини чуқур таҳлил қилиш ва уларни содир этиш шарт-шароитларини бартараф қилиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси ўз вақтида ва сифатли таъминланишини ташкил этиш;

мактабгача таълим муассасалари фаолиятида кам самарали тафтишларни қисқартириш билан бир вақтда тўлақонли текширишлар самарадорлигини ошириш;

мактабгача таълим муассасалари фаолиятидаги очиқлик, шаффофлик ва ҳисобдорликни таъминлаш, таълим-тарбия жараёни устидан самарали давлат назоратини ўрнатиш;

мактабгача таълим муассасалари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш;

давлат органлари ва ташкилотларининг мактабгача таълим муассасалари фаолияти билан боғлиқ вазифалари, функциялари ва ваколатларини аниқ белгилаш ва тартибга солиш.

Мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини текшириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

режали текшириш;

режадан ташқари текшириш;

назорат тартибида текшириш.

Текширишга ваколатли органлар мактабгача таълим муассасалари фаолиятини текшириш жараёнида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

мактабгача таълим муассасаларидан текширишни самарали ўтказиш билан боғлиқ зарур ҳужжатлар ва бошқа ахборотларни талаб қилиш;

текшириш жараёни билан боғлиқ зарур ҳужжатлардан нусха олиш;

ваколатлари доирасида мактабгача таълим муассасаларида аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

тизимида мактабгача таълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идоралар ёки уларнинг тегишли ҳудудий бўлинмаларига ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга текшириш жараёнида аниқланган ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани киритиш;

текшириш жараёнига тегишли мутахассислар, экспертлар ва аудиторлик ташкилотларини шартнома асосида жалб этиш;

ушбу Низомнинг 31-бандда назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, текширишларнинг муддатини кўчириш тўғрисида таклиф киритиш.

Текширишга ваколатли органлар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Текширишга ваколатли органлар мактабгача таълим муассасалари фаолиятини текшириш жараёнида қуйидагиларга мажбур:

мактабгача таълим муассасаларига текшириш ўтказиш ҳуқуқини берувчи зарур ҳужжатларни тақдим этиш;

мактабгача таълим муассасаларидаги таълим-тарбия жараёнларига халақит бермаслик;

Текширишларни рўйхатга олиш дафтарини белгиланган тартибда тўлдириш;

текширишлар натижалари тўғрисида далолатнома (маълумотнома) расмийлаштириш, унинг бир нусхасини текшириш тугаган куни мактабгача таълим муассасасида қолдириш;

текшириш жараёнида аниқланган қоидабузарлик ҳолатлари ҳақида тегишлилиги бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ҳамда юқори турувчи органларга хабар бериш.

Текширишга ваколатли органларга қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.

Мактабгача таълим муассасалари текшириш жараёнида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

фаолияти режали текширилиши тўғрисидаги маълумотга эга бўлиш;

текширишга ваколатли органларнинг масъул шахсларидан уларнинг хизмат гувоҳномаси ва текширишни ўтказишга асос бўладиган ҳужжатларни талаб қилиш;

текширишни ўтказишга асос бўладиган ҳужжатларга эга бўлмаган шахсларнинг текшириш ўтказишига йўл қўймаслик;

текширишга ваколатли органлар масъул шахсларининг ваколатига кирмайдиган масалаларга оид талабларини бажармаслик ва текшириш предметига тааллуқли бўлмаган материалларни тақдим этмаслик;

текшириш тугаган куни текширишга ваколатли органларнинг масъул шахсларидан текшириш натижалари тўғрисидаги далолатноманинг (маълумотноманинг) нусхасини беришни талаб қилиш;

текширишга асос бўладиган ҳужжатларни тақдим этмаганлик, текшириш натижалари тўғрисидаги далолатнома (маълумотнома) мазмуни ва текширувчилар томонидан текширишга алоқадор бўлмаган ҳар қандай қўшимча кўрсатмалар бериш юзасидан юқори турувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судга шикоят қилиш.

Мактабгача таълим муассасалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Мактабгача таълим муассасалари текшириш жараёнида қуйидагиларга мажбур:

текшириш ўтказиш ҳуқуқини берувчи зарур ҳужжатларга эга бўлган текширишга ваколатли органларни мактабгача таълим муассасаси ҳудудига киритиш;

текширишга ваколатли органларнинг қонуний талабига биноан текшириш ўтказиш билан боғлиқ зарур ҳужжатлар ва бошқа ахборотларни ўз вақтида тақдим этиш;

текшириш жараёнига халақит бермаслик, текширишга ваколатли органлар томонидан текширишни самарали ўтказиш учун шарт-шароитлар яратиш;

текшириш натижалари тўғрисидаги далолатномада (маълумотномада) кўрсатилган қоидабузарлик ҳолатларини ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўриш.

Мактабгача таълим муассасаларига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.


Киритилган вақти: 30/05/2019 13:48;   Кўрилганлиги: 481
 
Материал манзили: http://ishtixonmtb.uz/news/ozbekiston-respublikasi-vazirlar-mahkamasining-2019-yil-25-apreldagi-maktabgacha-hamda-umumtalim-muassasalari-faoliyatini-tekshirish-ishlarini-tartibga-solish-chora-tadbirlari-togrisidagi-352-son-qarorinipg-ijrosini-taminlash-xaqida
Чоп этилган вақт: 21/04/2021 05:03