Самарқанд вилояти Иштихон тумани
Мактабгача таълим бўлими
w w w . p a s t d a r g o m m t b . u z

Самарқанд Давлат Университетининг 2019-2020 ўқув йили битирувчиларининг ишга тақсимлаш ҳақидаги Т А Қ Д И М О Т И

2020 йил 21 май куни Самарқанд давлат университети ректори профессор Р.И.Халмурадов раҳбарлигида "2019-2020 ўқув йили битирувчиларининг  ишга тақсимлаш” мавзусида "Zoom" дастури орқали видеомулоқот ўтказилди. Унда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида Самарқанд давлат университетининг жорий йилги битирувчиларини иш билан таъминлашдаги ҳамкорлик масаласи муҳокама қилинди.

Ўқув ишлари бўйича проректор А.Солеев бу йил университетни бакалавр йўналиши бўйича 1917 нафар, магистратура йўналиши бўйича 233 нафар талабалар тамомлаётганини айтиб ўтди. Жумладан, Иштихон туманида доимий яшовчи фуқаролардан 163 нафари (шундан 149 нафари бакалавр йўналишида, 14 нафари магистратура йўналишида) ушбу битирувчилар сафидан ўрин олган бўлиб, шундан 2 нафари мактабгача таълим йўналиши бўйича бакалавриатни тугатиб туман мактабгача таълим ташкилотларида ўз фаолиятларини бошлайди.

Шу ўринда Иштихон  туман мактабгача таълими бўлими тасарруфидаги барча мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларига 2020-2021 ўқув йили учун педагогик кадрларга бўлган эҳтиёжларидан келиб чиқиб буюртмаларни тақдим этиш ва эҳтиёжларни қоплаш чораларини кўришни тавсия этамиз.

Вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи ўринбосари Д.Азизова СамДУ професор-ўқитувчиларидан вилоят мактабгача таълим тизимида таълим сифатини ошириш мақсадида хамкорликни йўлга қўйишни, яъни мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари учун онлайн семинарлар ташкил этиб бериш таклифини киритди.


Охирги ўзгариш вақти: 22/05/2020 14:09;   Кўрилганлиги: 376
 
Материал манзили: http://ishtixonmtb.uz/news/samarqand-davlat-universitetining-2019-2020-oquv-yili-bitiruvchilarining-ishga-taqsimlash-haqidagi-t-a-q-d-i-m-o-t-i
Чоп этилган вақт: 21/04/2021 04:50