Самарқанд вилояти Иштихон тумани
Мактабгача таълим бўлими
w w w . p a s t d a r g o m m t b . u z

"Соғлом овқатланишни ташкил этиш ва овқатдан заҳарланишни олдини олиш" мавзусида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Иштихон туманида 2019 йил  15 октябр куни туман мактабгача таълим тизимида фаолият кўрсатаётган давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари  иштирокида  мактабгача таълим бўлими, Ўзбекистон Республикаси Иштихон туман халқ қабулхонаси ва туман ДСЭНМ ҳамкорлигида мактабгача таълим ташкилотларида "Соғлом овқатланишни  ташкил этиш ва овқатдан  заҳарланишни олдини олиш"  мавзусида кенгайтирилган  йиғилиш  ўтказилди.

Йиғилишда туман мактабгача таълим бўлим мудири Г.Саидмуратова, Ўзбекистон Республикаси Иштихон туман халқ қабулхонаси мудири А.Юсупов, туман ДСЭНМ бош мутахассиси Д.Хамраева хамда давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилоти рахбарлари, хўжалик мудирлари, хамширалари ва бош ошпазлари иштирок этишди.


Охирги ўзгариш вақти: 23/10/2019 10:54;   Кўрилганлиги: 604
 
Материал манзили: http://ishtixonmtb.uz/news/soglom-ovqatlanishni-tashkil-etish-va-ovqatdan-zaharlanishni-oldini-olish-mavzusida-kengaytirilgan-yigilish
Чоп этилган вақт: 01/08/2021 16:54