Самарқанд вилояти Иштихон тумани
Мактабгача таълим бўлими
w w w . p a s t d a r g o m m t b . u z

Таъмирдан чиқарилиб фаолиятини бошлаган 7-ДМТТда Кузатув Кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.

2021 йил 18 февраль куни Янгикент махалласида жойлашган 7-сонли ДМТТ да ота-оналар йиғилиши ўтказилиб 11 кишидан иборат Кузатув кенгаши аъзолари сайлаб олинди. Йигилишда туман МТБ ходимлари иштирок этиб Кузатув Кенгаши аъзоларининг хукук ва вазифалари тўғрисида батафсил тушунчалар бердилар. Иштирокчилар ўзларини кизиктирган саволлари,таклифлари билан соха мутахассислари билан ўртоклашдилар. Йиғилиш бахс-музокаралар билан қизгин тус олди.

Шунингдек, Кузатув кенгаши раиси этиб сайланган, махалла фаоли, фахрий укитувчи Дустмурод Худойкулов болажонларга яратилган шарт-шароитлар учун ўзининг миннатдорчилигини билдирар экан йиғилган ота-оналарни шукроналикка чорлади.


Охирги ўзгариш вақти: 05/03/2021 15:49;   Кўрилганлиги: 55
 
Материал манзили: http://ishtixonmtb.uz/news/tamirdan-chiqarilib-faoliyatini-boshlagan-7-dmttda-kuzatuv-kengashi-yigilishi-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 21/04/2021 04:41