Самарқанд вилояти Иштихон тумани
Мактабгача таълим бўлими
w w w . p a s t d a r g o m m t b . u z

ТУМАНДА ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК АСОСИДА НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ.

Давлат-хусусий шериклик асосида мактабгача таълим ташкилотларини барпо этиш борасида юртимизда кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 20 ноябрь куни "Ўзбекистон" маҳалласида 100 ўринли “МИТТИ ДАҲОЛАР” номли давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. Янги боғчанинг ишга тушиши маҳалла аҳли учун катта шодиёнага айланди.

Мактабгача таълим ташкилотининг тантанали очилишида иштирок этган туман ҳокими ўринбосари Н.Явқочева маҳалла аҳлини бу қувончли воқеа билан қутлади. Ушбу ташкилотдаги яратилган шарт-шароитлар киши кўзини қувонтиради. Айниқса, болаларга сифатли таълим-тарбия бериш, болажонларни ҳар томонлама интеллектуал қилиб тарбиялаш мақсадида салоҳиятли кадрлар жамоаси шакллантирилиши ҳам келажакда ушбу ташкилотда юртимиз келажагининг бахтли ворислари тарбияланишидан далолат беради.


Охирги ўзгариш вақти: 04/12/2019 17:25;   Кўрилганлиги: 607
 
Материал манзили: http://ishtixonmtb.uz/news/tumanda-davlat-xususiy-sheriklik-asosida-nodavlat-maktabgacha-talim-tashkiloti-foydalanishga-topshirildi
Чоп этилган вақт: 01/08/2021 16:33