Самарқанд вилояти Иштихон тумани
Мактабгача таълим бўлими
w w w . p a s t d a r g o m m t b . u z

Туманда “Гимнастрада” спорт фестивали ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси,  Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Гимнастика федерацияси томонидан мактабгача таълим вазирлиги ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида “Гимнастрада” спорт фестивалини ўтказиш бўйича тасдиқланган Низомга асосан  ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги ташкил топганлигининг 2 йиллиги муносабати билан 2019 йил 10 октябр куни Иштихон туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида  мактабгача таълим бўлими, туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида тумандаги МТТ тарбияланувчилари ўртасида "Гимнастрада" спорт фестивали бўлиб ўтди.

Фестивал кўтаринки рухда ва юкори савияда ўтказилди. Ушбу спорт фестивали болажонларни спортга бўлган қизиқишини янада оширди. Ушбу фестивалда иштирок этган барча тарбияланувчилар ҳамда тарбиячилар дипломлар ҳамда  эсталик совғалар билан тақдирландилар.


Охирги ўзгариш вақти: 01/11/2019 11:12;   Кўрилганлиги: 400
 
Материал манзили: http://ishtixonmtb.uz/news/tumanda-gimnastrada-sport-festivali-otkazilmoqda
Чоп этилган вақт: 21/04/2021 03:52