Самарқанд вилояти Иштихон тумани
Мактабгача таълим бўлими
w w w . p a s t d a r g o m m t b . u z

“ХАЙР БОҒЧА, САЛОМ МАКТАБ!”

Бугун туман мактабгача таълим ташкилоти тасарруфидаги жамоаларнинг вакиллари яна бир ана шундай қувноқ ва ҳаяжонга тўла тадбирнинг шоҳиди бўлишди. 3-мактабгача таълим ташкилоти томонидан “Хайр боғча, салом мактаб!” тадбири ўтказилди.

Тадбирда болажонлар ўзбек, рус ва инглиз тилида ёд олган шеърларини маҳорат билан ўқиб, гўзал қўшиқ ва рақслар ижро этишди. Ажойиб саҳна кўринишлари ва бошқа чиқишлари билан ота-оналар ҳамда жамоатчилик вакилларининг олқишларини олдилар. Ўз навбатида ота-оналар ҳам фарзандлари камолоти учун жон куйдирган тарбиячилар ва МТТ жамоасига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

- Бу йил муассасамизда таълим-тарбия олган 55 нафар болажонлар мактаб остонасига қадам қўйишади,- дейди МТТ директори Раъно Ачилова.- Улар тажрибали ва жонкуяр тарбиячилар қўлида “Илк қадам” ва “Болажон” дастурлари асосида илк билим ва кўникмаларга эга бўлишди. Биз тарбияланувчиларимизнинг мактабда ҳам энг фаол ўқувчилар сафида бўлишларига ишонамиз.

Тадбирда болажонлар ўзбек, рус ва инглиз тилида ёд олган шеърларини маҳорат билан ўқиб, гўзал қўшиқ ва рақслар ижро этишди. Ажойиб саҳна кўринишлари ва бошқа чиқишлари билан ота-оналар ҳамда жамоатчилик вакилларининг олқишларини олдилар. Ўз навбатида ота-оналар ҳам фарзандлари камолоти учун жон куйдирган тарбиячилар ва МТТ жамоасига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.


Киритилган вақти: 20/05/2021 06:33;   Кўрилганлиги: 171
 
Материал манзили: http://ishtixonmtb.uz/news/xayr-bogcha-salom-maktab
Чоп этилган вақт: 22/09/2021 21:26