Самарқанд вилояти Иштихон тумани
Мактабгача таълим бўлими
w w w . p a s t d a r g o m m t b . u z

"Хайр боғчажон -Салом мактаб"

Муҳтарам президентимиз ибораси билан айтганда "Узлуксиз таълимнинг бошланғич бўғини -мактабгача таълим соҳаси" дир . Бугун туман ҳокими Ш.Негматов, сектор раҳбарлари ва депутатлар тумандаги Янгикент МФЙ Гулистон қишлоғидаги 7-сонли ДМТТ да "Хайр боғчажон -Салом мактаб" тадбирининг меҳмони бўлишди.

Ушбу ташкилотда ҳозирда 180 нафар тарбияланувчилар бўлиб, 36 нафар ишчи ходимлар, шундан:ўн нафар тарбиячи, бир нафар услубчи, бир нафар психолог, олти нафар энагалар ва техник ходимлар, шахмат шашка ва инглиз тили тўгарак раҳбарлари, жисмоний тарбия йўриқчиси фаолият юритмокда.

Туманнинг чекка худудида марказ боғчаларидек шароит яратилган.

"Хайр боғчажон -Салом мактаб" тадбирининг юқори савияда ташкил этилганлиги фикримизнинг яққол далилидир. Тарбияланувчилар томонидан тақдим этилган кўшик ва рақслар, бадиий саҳна кўринишлари тадбир катнашчиларига кўтарингки руҳият бағишлади.


Охирги ўзгариш вақти: 01/06/2021 06:19;   Кўрилганлиги: 180
 
Материал манзили: http://ishtixonmtb.uz/news/xayr-bogchajon-salom-maktab
Чоп этилган вақт: 22/09/2021 21:21