Самарқанд вилояти Иштихон тумани
Мактабгача таълим бўлими
w w w . p a s t d a r g o m m t b . u z

Янгикент махалласида 7-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти таъмирланиб фойдаланишга топширилди.

Мамлакатимизда узлуксиз таълим тизимининг энг муҳим бўғини бўлган мактабгача таълим тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугун, Иштихон туманидаги “Янгикент”  маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 7-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади. Ташкилотга “Янгикент” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи 200 нафар боғча ёшидаги болажонлар қабул қилинди.

Мазкур давлат мактабгача таълим ташкилотида 6 та машғулот хона,  1 та мусиқа зали, 1 та директор хонаси, 1 та методист хонаси, 1 та ҳамшира хонаси, 1 та ошхона, 1 та овқатланиш хонаси 1 та кир ювиш хоналаридан иборатдир.

Бундан ташқари, ташкилот ҳовлисида 2 та болалар ўйин майдончаси (хар хил атракционлар), 2 та спорт майдончаси, 2 та бассейн, 6 та ёзги айвончалар ва 4 та қум майдончалари ташкил этилган.

Ташкилотни фойдаланишга топшириш муносабати билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокимлиги ва жамоат ташкилотлари вакиллари, махалла раиси ҳамда нуронийлар иштирок этишди.

7-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотини қуриш учун 2 миллард 908 миллион сўмлик лойиҳалар асосида, “Бахром қурилиш ашё” хусусий корхонаси томонидан амалга оширилди.

 






Охирги ўзгариш вақти: 05/03/2021 16:02;   Кўрилганлиги: 247
 
Материал манзили: http://ishtixonmtb.uz/news/yangikent-maxallasida-7-son-davlat-maktabgacha-talim-tashkiloti-tamirdan-chiqarildi
Чоп этилган вақт: 01/08/2021 17:10