Самарқанд вилояти Иштихон тумани
Мактабгача таълим бўлими
w w w . p a s t d a r g o m m t b . u z

“Йилнинг энг яхши мактабгача таълим муассасаси ошпази” ва “Йилнинг энг намунали ошхонаси” кўрик-танловлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 9 сентябрдаги ПҚ-3261-сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги “Мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 528-сонли қарорларида белгиланган вазифаларга мувофиқ мактабгача таълим муассасалари ошпазларининг соҳага оид касбий билимлари ва кўникмаларини такомиллаштириш, тарбияланувчиларни соғлом ва хавфсиз овкатлантиришни ҳаётга кенг тарғиб этиш, мактабгача таълим муассасалари ошпазларининг ижодий изланишларини жонлантириш, таомлар рецептураси, тайёрланиш технологияси, сифатига кўйиладиган талаблар, таркатиш коидалари, болалар ва ўсмирлар учун белгиланган озиқ-овкат махсулотлари меъёрлари ва таомлар ҳажми ҳамда санитария-гигиена талабларига оид билим ва кўникмаларини такомиллаштириш, мактабгача таълим муассасалари ошпазларининг ўз мутахассислигини чуқур ўрганишга кизиқишини ошириш учун кулай шарт-шароитларни яратиш,  тарбияланувчиларни соғлом ва хавфсиз овкатлантиришни ташкил этиш соҳасига оид таълимнинг изчиллиги ва узлуксизлигини таъминлаш, мактабгача таълим муассасалари ошпазларининг касбий маҳорати, маънавий-ахлоқий фазилатлари ҳамда уларнинг ташаббускорлиги ҳакида жамоатчилик фикрини шакллантириш мақсадида 2018 йил 11-13 июнъ кунлари 5-сон мактабгача таълим муассасасида  “Йилнинг энг яхши мактабгача таълим муассасаси ошпази” ва “Йилнинг энг намунали ошхонаси” кўрик-танловлари ўтказилди.

 Кўрик-танловни туман мактабгача таълим бўлими, туман ДСЭНМ санитария бўлими ҳамда туман МТБ касаба уюшмаси вакиллари бахолаб боришди. Кўрик-танлов натижаларига кўра 1-фахрли ўринни 8-мактабгача таълим муассасаси ошпази Саттарова Маъмура, 2-ўринни 6-мактабгача таълим муассасаси ошпази Тўраева Гулшан, 3-ўринни 9-мактабгача таълим муассасаси ошпази Туропова Зулхуморлар эгаллашди, шунингдек танловда “Энг ташаббускор ошпаз”, “Энг ижодкор ошпаз”, “Энг изланувчан ошпаз”, “Энг зукко ошпаз”, “Энг  фаол ошпаз”, “Энг кувноқ ошпаз”, “Энг ёш ошпаз”  номинациялари ғолиблари хам аниқланиб эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Йилнинг энг намунали ошхонаси” кўрик-танловида қатнашган 8-давлат мактабгача таълим муассасаси ошхонаси 83 балл билан 1-ўрин, 5-давлат мактабгача таълим муассасаси ошхонаси 81 балл билан 2-ўрин,  13-давлат мактабгача таълим муассасаси ошхонаси 80 балл билан 3-ўрин ғолиблари деб топилди.


Киритилган вақти: 27/06/2018 13:17;   Кўрилганлиги: 694
 
Материал манзили: http://ishtixonmtb.uz/news/yilning-eng-yaxshi-maktabgacha-talim-muassasasi-oshpazi-va-yilning-eng-namunali-oshxonasi-korik-tanlovlari-togrisida
Чоп этилган вақт: 21/04/2021 05:59