Самарқанд вилояти Иштихон тумани
Мактабгача таълим бўлими
w w w . p a s t d a r g o m m t b . u z

“Ёзги соғломлаштириш ойлиги” доирасида ташкил этилган “Биз ёш спортчилармиз” мавзусидаги спорт беллашувлари

Иштихон шаҳридаги 3-МТТ да “Ёзги соғломлаштириш ойлиги” доирасида ташкил этилган “Биз ёш спортчилармиз” мавзусидаги спорт беллашувларида ҳам уни кузатиб борган барча меҳмонлар қалбида ана шундай туйғуларни ҳис этдилар.

Тадбирда мактабгача таълим ташкилотининг тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларидан 12 нафари “Паравозлар ўйини”, “Кенгуру”, “Биз ёш қурувчилармиз” ва “Тўсиқлар оша югуриш” шартлари бўйича ўзаро беллашдилар.

Машғулотларни ташкил этиш бўйича 3-МТТ методисти Сарвиноз Абдураззоқованинг иш тажрибасини ўргандилар.

Тадбирга Халқ депутатлари Иштихон туман Кенгаши депутатлари Зайниддин Эгамов, Фахриддин Абдураззоқов, туман ҳокимлиги ташкилий ишлар бўлими мудири Дилшод Синдоров ва туман МТБ раҳбари Гулчечҳра Саидмуродовалар иштирок этдилар.


Охирги ўзгариш вақти: 10/07/2021 17:35;   Кўрилганлиги: 42
 
Материал манзили: http://ishtixonmtb.uz/news/yozgi-soglomlashtirish-oyligi-doirasida-tashkil-etilgan-biz-yosh-sportchilarmiz-mavzusidagi-sport-bellashuvlari
Чоп этилган вақт: 01/08/2021 17:47